UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  9 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Темур Кападзе: "Локомотив" ўз олдига юксак мақсадларни қўяди" Янгиликлар

Темур Кападзе: "Локомотив" ўз олдига юксак мақсадларни қўяди"

Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланган Темур Кападзе Тошкентнинг “Локомотив” клуби билан шартнома тузди.
Таништирув маросимидан сўнг тажрибали ярим ҳимоячи ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" доим ўз олдига юксак мақсадларни қўяди. Таркибга яхши футболчилар қўшилишди. Қолган футболчилар ҳам яхши савиядаги ўйинчилар ҳисобланишади. Худо хоҳласа биз ўз олдимизга қўилган мақсадимизга етишамиз. Вадим Абрамов билан бир неча йиллардан буён бирга ишлаб келаяпмиз. Унинг тажрибаси жуда катта. Бу мураббий бошчилигида яхши натижаларга эриша оламиз деб ўйлайман", - дейди Темур Кападзе.

"Осиё чемпионлар лигаси ва Европа лигасини солиштириш? Барибир Европада ўйин бироз тезроқ кечади. Лекин ОЧЛ савияси йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Бу мусобақада иштирок этувчи кучли легионерлар кўпаймоқда. Узоққа бормайлик, рақибимиз “Ал Ҳилол” ўз таркибига Греция терма жамоаси ҳужумчиси Георгиос Самарасни қўшиб олди. Бир сўз билан айтганда савия яхши даражада", - деб ўз фикрларини якунлади Темур Кападзе.


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика