Темур Ҳакимов "Оқ-тепа" билан 3 йиллик шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
2 апр 2015, 16:54
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Темур Ҳакимов фаолиятини биринчи лигада давом эттиради.
"Темур Ҳакимов бугун "Оқ-тепа" билан уч йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади деган умиддамиз", - деб ёзади "Оқ-тепа" клубининг твиттердаги расмий саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакимов ўтган мавсумни "Пахтакор" сафида бошлаган ва ёзда "Олмалиқ" клубига ижарага берилган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia