UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  13 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда" Янгиликлар

Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"

Ла Лига президенти Карло Анчелоттининг гапларига жавоб қайтарди.

Аввалроқ, "Реал" мураббийи ҳакамлик билан боғлиқ воқеалар фонида Хавьер Тебасни "жуда кўп гапириш"да айблаганди. Хавьер Тебас эса Карло Анчелоттига жавоб қайтарди.

"Карло, ташкилотларнинг позициясини уларнинг раҳбарлари айтган сўз ёки қилган ишлари акс эттиради. "Реал" нолийверадиган клубга айланди деганда, мен айнан шуни назарда тутгандим. Уларнинг раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда: "мусобақа соҳталаштирилган" , "барча ҳакамлар "Реал"га қарши" ва ҳаказо. Ғалати, тўғрими?

Бундай мантиқ нафақат турнирга, балки сизни майдонда мағлуб қилган рақибга ҳурматсизлик ҳисобланади. Балки улар ростдан ҳам сиздан яхшироқ ўйнашгандир? "Реал Мадрид" айтаётган сўзлар миллионлаб мухлисларни ҳақорат қилиш саналади. 

Мен ёшлигимдан мадридизм билан нафас олганман. Ҳозирги "Реал" раҳбарияти олиб бораётган сиёсат биз ёшликда ўрганган қадриятларга мутлақо зид. 

Карло, афсуски, катта тажрибангни ҳисобга олган ҳолда сендан файдаланишяпти. 

"Реал"га алоқадорликни сотиб олиб бўлмайди. Бу ички ҳис. Баъзилар каби бу ҳисни тарқатиш ёки совға қилиб юборишни иложи йўқ", -деб ёзади Хавьер Тебас.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика