Тебас класико ҳақида: "Клуб миқёсидаги футболнинг энг муҳим ўйини, Ла Лига учун эса навбатдаги баҳс"

Alisher
24 окт 2020, 10:37
Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона" ва "Реал" қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.

"Класико ҳали ҳам класико. Ла Лига учун бу навбатдаги учрашув, аммо интрига ва халқаро қизиқиш нуқтаи назаридан бу дунёдаги энг зўр икки клубнинг учрашуви.

Бу ҳали ҳам клуб миқёсидаги футболнинг энг муҳим ўйини", - дейди Тебас.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Реал" бугун "Камп Ноу"да тўқнаш келишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sports.yahoo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›