Т.Азар бир неча ҳафтани ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
23 дек 2020
“Боруссия Д” ярим ҳимоячиси Торган Азар мушакларини шикастлаб олган.

Клуб матбуот хизмати хабар беришича, у бир неча ҳафтани даволанишда ўтказади. Футболчи Германия Кубоги 1/16 босқичи доирасида ўтган “Айнтрахт”га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олганди.

27 ёшли бельгиялик жорий мавсум дортмунликлар сафида 12 ўйинда қатнашиб, 3+3 натижа кўрсатди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/BlackYellow