

Мусобақанинг 6-гуруҳидан жой олган жамоалар бугун навбатдаги иккинчи босқич 6- тур учрашувларини ўтказишди.
Кеча ёш ”машъал”чилар ўз майдонларида Косоннинг “Аланга” жамоаси тайёрлов гуруҳларини қабул қилишди.
1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги “Машъал”-“Аланга” учрашувида жамоалар очиқ футбол намойиш этишди ва баҳс кичик 0:1 ҳисобида якун топди.
Кеча шунингдек 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги навбатдаги тур учрашуви бўлиб ўтди. Икрем Репатов шогирдлари бўлган мубораклик ёш футболчилар ўзларининг рақиблари бўлмиш Косоннинг “Аланга-2002” жамоасига ҳеч қандай имконият қолдирмади.



