UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар. “Насаф” - Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби бўлди! Янгиликлар

Тайёрлов гуруҳлари. 2000/2001 йиллар. “Насаф” - Ўзбекистон Биринчилиги ғолиби бўлди!

Қарши шаҳрида 6 ноябрдан буён давом этган Олий ва биринчи лига клублари футбол мактабларининг 2000/2001 йилларда туғилган футболчилари ўртасидаги Ўзбекистон Биринчилиги ниҳоясига етди.

Бугун Элдор Мойлиев қўл остидаги 2000/2001 йилларда таваллуд топган футболчиларимиздан иборат “Насаф” жамоаси финалда “Бунёдкор” клуби тарбияланувчилари билан куч синашди.

Учрашув финалга хос тарзда кескин курашлар остида кечди. Ўйиндаги ҳисоб жамоамиз томонидан биринчи бўлим тугалланиб бораётган пайтда Беҳрўз Равупов томонидан очилди – 1:0. Шу ҳисобда жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам муросасиз ва кескин курашлар остида кечди. “Бунёдкор” жамоаси иккинчи бўлимда 11 метрлик жарима тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Улар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишиб, орадаги ҳисобни тенглаштиришга эришди – 1:1. Орадан 15 дақиқалар ўтиб, ёш футболчиларимизнинг ғалабага бўлган иштиёқи ўз самарасини  берди. Жамоамиз вакили Сардор Тўраев гол муаллифига айланди – 2:1.

Қолган дақиқаларда ҳар иккала жамоада қўлай вазиятлар яратилган бўлсада, гол уриш ҳеч кимга  насиб этмади.

Шундай қилиб, Элдор Мойлиев шогирдлари бўлмиш 2000/2001 йилларда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоамиз Республика Биринчилигининг ғолиби бўлишди.

Бундан албатта клубимиз қошидаги футбол мактабида ишлар тўғри йўлга қўйилгани ва бу ютуқни футбол мактабимиз раҳбари билан бирга мураббийларимизнинг олиб бораётган ишларининг ижобий меваси сифатида  эътироф этиш жоиз.
 
Финал
“Насаф” (Қарши) - “Бунёдкор” (Тошкент) 2:1

 
Учинчи ўрин учун учрашувда “Пахтакор” жамоаси “Машъал”ни мағлуб этди.

Мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирланишди.  

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика