UZ

Сўнгги янгиликлар

00:47"Реал" Винисиусни "Эл Классико"даги реакцияси учун жазолайдими?  0 00:13Суд "Барселона"дан Негрейра билан тузилган шартномаларнинг оригинал нусхаларини талаб қилди, аммо улар ҳозирча топилмади  3 23:45Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0  0 23:29Винисиус Алонсонинг "иши"дан сўнг "Реал"ни тарк этмоқчи  7 22:50"Ювентус" янги бош мураббий борасида музокараларни бошлади  3 22:19Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"  3 21:58Акмал Шораҳмедов: "Бизда ротация қийин бўляпти. "Андижон"да 10-12 нафар кучли футболчи бор"  23 21:39"Реал"дагилар Лунин нега майдондан четлатилганини тушунишмаяпти  4 20:49АПЛда бунақаси сўнгги 10 йилда биринчи марта содир бўлди  6 20:23Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди  89 19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  1 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  18 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0

Таваллуд айём муборак, Бобур Кабулович! Янгиликлар

Таваллуд айём муборак, Бобур Кабулович!

Бугун “Пахтакор” профессионал футбол клуби президенти Бобур Шодиев ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Икки йил аввал Бобур Кабулович “Пахтакор”  президенти этиб тайинлангач, клуб ҳаётида жобий томонга катта ўзгаришлар кузатила бошланганди. Асосий жамоа ҳамда футбол академияси тарбияланувчиларининг юқори савияда машғулот ўтказиши, яхши тайёргарликка эга бўлиши учун зарур шароитлар яратилди. Аёллар ва футзал жамоаларининг олий лигадаги иштироки таъминланди. Клубни янги босқичга олиб чиқиш бўйича ҳам катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди ва бу жараён бугунги кунда ҳам жадал суратларда давом этяпти. 

Албатта, бу ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ислоҳотларда Бобур Шодиевнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Лекин ҳар қандай ислоҳот ҳам тезда ўз мевасини бермайди. Бунинг учун вақт талаб этилади. Фикримизни жамоа қайд этган натижалар ҳам тасдиқлайди. Бобур Шодиев раҳбарлигининг илк йили "Пахтакор" бронза медалини қўлга киритди. Ўтган йили жамоа Ўзбекистон вице-чемпионига айланди ҳамда ОЧЛ йўлланмасига эга чиқди. Бу йил эса "шерлар" мамлакат чемпионлиги учун жуда яқин туришибди. Ўзбекистон кубоги ҳамда Лига кубогидаги ишлар ҳам чакки эмас. 

Бобур Шодиев бош мураббий масаласида ҳам адашмади. Яқин ўтмишнинг машҳур футболчиларидан бири Шота Арвеладзе "Пахтакор"да муваффақиятли ишлаяпти. Футболчилар ҳам грузиялик мутахассиснинг футбол фалсафасини яхши тушуниб олишди. Бунинг учун ҳам вақт керак бўлди. Клуб раҳбарияти Арвеладзе мураббийлигининг дастлабки икки йилида уни истеъфога чиқаришга шошилмади. Унга имконият берди ва бу борада Бобур Кабулович адашмади. 

Тез орада янги, жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб бера оладиган замонавий "Пахтакор" стадионининг қурилиши бошланади. Клуб раҳбарияти стадион дизайни ва қурилишига ҳам катта эътибор қаратган. Хуллас, ҳали қилинадиган ишлар бисёр. Бу борада Бобур Шодиев бошчилигидаги клуб раҳбариятига куч-қувват тилаймиз. 

Жаъфар Ирисметовнинг Бобур Шодиевга тилаклари  

- Сўзим аввалида Бобур Кабуловични бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этаман. Барча орзу-истаклари рўёбга чиқсин. Орзуларининг тенг ярми "Пахтакор" билан боғлиқ десам янглишмаган бўламан. Бахтига ота-онаси соғ бўлишсин, фарзандларини роҳатини кўришсин. Қолаверса, барча йўналишдаги ишларига ҳам ривож тилайман. Қўли очиқ, саҳий инсон. Жуда кўпчиликка ёрдам беради, лекин бу хайрли ишларини ҳеч кимга айтмайди. Буни мен яхши биламан. Бу хайрли ишларига Яратган ўз ажрини берсин. Бундай саҳоватли, қўли очиқ инсонлар юртимизда кўпаяверсин. Бобур Кабуловичнинг "Пахтакор" клубига раҳбарлик қилаётгани бу бизнинг бахтимиз. Насиб қилса, бу йил ҳозир ўзимиз қатнашаётган уччала мусобақада ҳам чемпион бўлиб, мухлисларимизни хушнуд этамиз.           

Фурсатдан фойдаланиб, сhampionat.asia ва olamsport.com сайти ижодкорлари ҳам Жаъфар Ирисметовнинг тилакларига қўшилган ҳолда Бобур Кабулович Шодиевни бугунги таваллуд айём билан муборакбод этади. Албатта, бу тилаклар, табрикларга "Пахтакор" жамоаси мухлислари ҳам қўшилишади. Ахир, футбол улар билан файзлику!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика