Тарханов: Кавани ўйнамайдиган бўлса, Уругвайга қийин бўлади
6 июл 2018, 09:30
Россиялик таниқли мураббий Александр Тарханов Уругвай—Франция қарама-қаршилиги ҳақида гапирди.
“Агар Эдинсон Кавани ўйнамайдиган бўлса, Уругвайга қийин бўлади. Португалия билан ўйинда Кавани алмаштирилгандан кейин уларнинг ҳужуми умуман “ўтириб қолди”. Луис Суареснинг бир ўзига қийин бўлади”,—деди Тарханов.