UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0 21:55Англия Кубоги. "Манчестер Сити" "Эксетер" дарвозасига 10та гол урди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  9 21:30Алдаётган Рафинья, ўйлаётган Берналь ва бошқалар - "Барселона" машғулотидан фотомақола  1 20:55U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди  115 20:31Абдуҳолиқов, Зотеев, Нуруллоев ва бошқалар: "Локомотив" машғулотидан суратлар  3 20:14Туркия Суперкубоги. "Галатасарой" - "Фенербаҳче" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 19:53Беларусь чемпионатининг иккинчи тўпурари Тошкент жамоасига ўтиши керак эди  0 19:21Англия Кубоги. Амалдаги ғолиб 6-лига вакилига мағлуб бўлди, "бўрилар"дан ғалаба  0 18:55Тажрибали футболчилар "Локомотив" машғулотларида  2 18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   1 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  5 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  10 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  2 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  5 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  6

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари

Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Олий Лига
«Қизилқум»га қарши 14-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдирган ва шундан сўнг унинг бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлатилган «Бунёдкор» ҳимоячиси Хайрулла Каримов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида рақиб шаънига номаъқул фикрлар билдиргани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Элдор Бойматов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида тажовузкор хулқи учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Сўғдиёна»га қарши 16-тур учрашувида тўп учун курашда рақибининг юзига тирсак билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Динамо» ҳимоячиси Асрор Алиқулов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Нефтчи»га қарши 16-тур учрашуви танаффуси вақтида содир бўлган ҳодиса учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов жаримага тортилди.

«Нефтчи»га қарши 16-тур учрашуви танаффуси вақтида содир бўлган ҳодиса учун майдондан четлатилган «Навбаҳор» мураббийи Зоҳид Нурматов жаримага тортилди.

«Навбаҳор»га қарши 16-тур учрашуви танаффуси вақтида содир бўлган ҳодиса учун майдондан четлатилган «Нефтчи» мураббийи Сергей Лебедев жаримага тортилди.

Ёшлар Биринчилиги
«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида жамоадошига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» ҳужумчиси Баҳодир Қосимов 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

«Бунёдкор»га қарши 14-тур учрашувида жамоадошига қўл билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Қизилқум» Азизжон Абдуллаев 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва жаримага тортилди.

Биринчи Лига
«Аланга»га қарши Иккинчи босқич 1-тур учрашувида рақибининг кўкрагига ҳаддан ташқари куч билан зарба бергани учун майдондан четлатилган «Хотира-79» ўйинчиси Фозил Деҳқонов 3та ўйинга дисквалификация қилинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика