Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0
03 сен 16:54
Янгиликлар
Тарихда шу кун. Гейнрихнинг омадли қайтиши, Шомуродовнинг дебют ўйини, ёхуд Ўзбекистон – Яман 1:0
Биз терма жамоамизнинг бу ойдаги ёрқин ўйинларини ва воқеаларини яна бир бор ёдга оламиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ – 2018 саралаш раундини КХДРга қарши учрашув билан бошлайди. Аммо, ноқулай шароитда тўп тепган вакилларимиз 4:2 ҳисобида мағлубиятга учрашади. Қайд этилган омадсиз стартдан сўнг терма жамоа бош мураббий Миржалол Қосимов ўз аризасига мувофиқ истеъфога чиқади. Ростдан ҳам ўша вақтлар жамоа мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган, футболчиларда ғолиблик кайфияти тушиб кетганди. Буни сезган ЎФФ раҳбарлари “Пахтакор”ни мураббий сифатида совринлар сари олға бошлаётган Самвел Бабаян номзодини бош мураббий лавозимига илгари суради. Ёзнинг ўрталарига келиб амалда Бабаян миллий терма жамоани қабул қилиб олади. Вазифа ва мақсад эса доимгидек мундиалга олиб чиқиш. Қуръага кўра иккинчи турни ўз майдонимизда ўтказишимиз кўзда тутилганди. Шундай қилиб 3 сентаябрь куни “Пахтакор” стадионида Яман терма жамоасини қабул қилдик. Мазкур баҳс Самвел Бабаяннинг миллий жамоа постидаги илк расмий ўйини эди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Бабаян учун терма жамоа бегона эмасди. 2000 йилларда у терма жамоада турли лавозимларда фаолият юритганини яхши биламиз.
Мутахассис ўзининг биринчи ўйиниданоқ кутилмаган совғалар тақдим этишни бошлади. Жамоанинг биринчи рақамли посбони Нестеров ўрнини Лабановга бўшатди. Биз одатда марказий ҳимояда кўришга одатланган Ислом Тўхтахўжаев чап қанот ҳимоясига ўтказилди. Ваҳоланки бу жойга муносиб номзодлар кам эмасди. Акмал Шораҳмедов, Даврон Ҳошимов ва ҳоказо. Аммо, шуни унутмаслигимиз лозимки ҳар бир мураббий ўз услубига кўра ва ўзи истаган футболчилар билан ишлайди. КХДР билан учрашувда қизил карточка олган Азиз Ҳайдаров дискалификация сабаб Яман билан баҳсда қатнашмайди. У ҳаракат қиладиган таянч зонасида эса “Пахтакор”да мунтазам ўйин амалиётига эга бўлаётган Жавоҳир Соҳибовга имконият берилади. Элдор Шомуродов қанотда Санжар Турсуновнинг жойини эгаллайди. Ёшлар терма жамоаси билан Янги Зеландиядаги кичик мундиалда қатнашган икки футболчи терма жамоадаги дебют баҳси бўлганига қарамасдан яхши таасурот қолдиришади. Рақиб жамоада мураббийи сифатида Чехиялик Мирослав Соукуп фаолият олиб борарди. Бироқ, Ўзбекистон билан ўйиндан олдин мураббий турли сабабларга кўра жамоани бошқаришдан бош тортади ва жамоани тарк этишга қарор қилади. Ушбу беллашувда футболчиларни Амин Ал Сунайни бошлаб тушади. Биринчи бўлимда тўп назорати, дарвозаларга зарба бериш, вазиятлар яратишда устунлик футболчиларимиз томонида бўлсада рақиб посбони Муҳаммад Али Аяш тўпни дарвозага киришига йўл қўймайди. Дарҳақиқат, шу куни яманлик кипер барча зарбаларни моҳирона тарзда бартараф этади. Ғалаба термамизга сув ва ҳаводек зарур эди. Боиси, бу босқичда фақат биринчи ўрин соҳибларигина ҳал қилувчи босқичга йўлланма оларди. Иккинчи бўлим бошланишидан олдин Бабаян узоқ муддатдан ўнг таклиф этилган Александр Гейнрихни Сервер Жепаров билан алмаштиради. Сашанинг майдонга тушиши мухлисларга ўзига хос умид бағишлайди, чунки ундаги ностандарт ҳаракатлар, керакли пайтдаги айёрликлар бошқа футболчиларда кам учрарди. Қайсидир маънода Гейнрихни кайфият ўйинчиси деб ҳам аташ мумкин эди. Мухлислар анча вақтдан буён Сашанинг голларини соғинишганди. Сабаби, Миржалол Қосимов бошқарув даврида деярли унга эҳтиёж сезмади. Гарчи, юқори спорт формасида бўлган пайтлар ҳам ишонч билдирмаганди. Ўйиннинг 51-дақиқасида чамаси 20 метрлардан белгиланган жарима тўпини Гейнрих чиройли тарзда ўз услубида дарвозага йўллади - 1:0. Ҳа, у қайтишини гол билан нишонлади. Биргина гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилибгина қолмасдан, жамоамизга қимматли уч очкони келтирганди.
Абдулазиз Искандаров тайёрлади.
ЖЧ-2018 саралаши
3 сентябрь 2015 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ўзбекистон - Яман 1:0
Ҳакамлар: Ли Мин Ху, Чой Мин Бйонг, Ким Юн Га (учаласи Жанубий Корея), Чоримурод Қурбонов (Турманистон).
Назоратчи: Муҳаммад Ҳамад Алсовайл (Саудия Арабистони)
Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)
Гол: Александр Гейнрих 51, - 1:0.
Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 14.Жавоҳир Соҳибов, 9.Одил Аҳмедов, 10.Сардор Рашидов, 23.Элдор Шомуродов (6.Жасур Ҳасанов, 55), 8.Сервер Жепаров (15.Александр Гейнрих, 46), 11.Игорь Сергеев (17.Санжар Турсунов, 87).
Захира: 1.Элдор Суюнов, 3.Шавкат Муллажонов, 4.Владимир Козак, 7.Темурхўжа Абдухолиқов, 12.Игнатий Нестеров, 13.Даврон Ҳошимов, 16.Станислав Андреев, 18.Фозил Мусаев, 22.Санжар Шоаҳмедов.
Фикрлар
Xaligacham kuchanib yurimiz saudya blan uyimizi qidir topolmay
Rashidov saudiya blan birmarta oynadi shu paytgacham yertip qoydimi endi tan olib qoyorin
Тортиб юришни бошқача тушунардик биз
Rashidovga imkon dedim navbahorda formasini tiklavosa dedim i tak xozir kenidiyam jaroxati bor
Sal aqil ishlatin dostim