UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  4 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  7 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  3 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  9 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  26 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  50 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  238 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2 22:02Хаби Алонсо: "Арда Гюлер – Ўзил ва Гутининг аралашмаси"  0 21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  6 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  9 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  19

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда Янгиликлар

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда

Йошими Ямашита Осиё кубогида бош ҳакамлик қилган илк аёл реферига айланди.

Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Австралия ва Ҳиндистон ўртасидаги ўйин старт олди. Эътиборлиси шундаки, ушбу Осиё кубоги ўйинини тарихда илк бор аёл ҳакам бошқармоқда. Япониялик Йошими Ямашита Осиёнинг энг нуфузли футбол турнирида ишлаган биринчи аёл ҳакамга айланди.  Йошими Ямашитага қанотларда ҳамюртлари Макото Бозоно ва Наоми Тешироги ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Йошими Ямашита Япониядан бўлган биринчи профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йилда ФИФА реферисига айланган. Токиодан бўлган Йошими Ямашита Япония J1 лигасида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган илк аёл реферидир. Бундан ташқари, Йошими Ямашита 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида фаолият олиб борган олтита аёл ҳакамдан бири саналади. Қатарда ўтказилган мундиал аёл ҳакамлар ишлаган тарихдаги илк Жаҳон чемпионати эди. 

Маълумот учун, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳдан ўрин олишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика