

Шу тариқа, Чемпионлар Лигаси тарихида иккинчи марта 1/2 финал босқичида "Милан дербиси" ўтказилади.
"Интер" ва "Милан" илк бор ушбу босқичда роппа-роса 20 йил аввал – 2003 йилда учрашишган. Ўшанда "россонери" фақат сафарда урилган гол ҳисобига (0:0, 1:1) финалга чиққан. Кейин эса ҳал қилувчи баҳсда "Ювентус"ни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этган.



