UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  3 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  42 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   39 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  24 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  89 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  666 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  5 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди Янгиликлар

Танташевнинг ҳуштаги умидларни ўлдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳақида охирги ёзганларим турли доираларда муҳокама қилинди (мен ёзганим учун эмас, кишиларнинг кўнглидаги гап айтилгани учун).

Дастлаб, ўша қарорга реакция билдирдим: буюртмачилар яширилмасин, кескинроқ жазолансин, ўз-ўзидан бу мавсумнинг якуний натижаларига таъсир кўрсатиши керак. 

Ўйладимки, шундагина адолат қарор топади (Бу фикр тўғри эди). Аммо негадир атрофимдаги тажрибали кишилар мийиғида кулиб қўйишди. Нега? Чунки, улар бундай бўлишига ишонмайди. 

Аҳмоқми булар, ҳамма нарса ойдай равшан-ку, деб ўпкалаган бўлдим. Фойдасиз, бировдан садо чиқмади, ҳеч ким ёзмади.

Фақат масъуллардан сигнал келди: «Тўғри ва ўринли фикрлар учун раҳмат, лекин сен воқеалар ривожидан илгарилаб кетдинг. Барчаси бўлади, ҳамма ўзига лойиғини олади — бу мураккаб жараён бўлиб, кўп вақт талаб қилади».

Хурсанд бўлдим, қувондим. Демак, ҳали жараён давом этаётган экан, клубдагилар парда ортидан чиқарилади ва бунга ишонмаганлар уялиб қолади. Ҳар тонг уйғонишим билан ЎФА расмий каналига қарайдиган бўлдим, бирор янгилик умидида...

Кеча Фарғонадаги «Истиқлол» стадиони «Нефтчи» ва «Андижон» ўртасидаги ўтиш ўйинига мезбонлик қилди, «бургутлар» лигада қолишди. Ильгиз Танташев финал ҳуштагини чалган маҳалда барча умидлар ўлди, энди бефойда. Энди қайсидир жамоадан очко айрилишига, пастга тушириб юборилишига ўзим ҳам ишонмайман.

Соддалик билан ўйинни сотиб олган клублар жазоланиши ҳақида ўйлабман. Турнир жадвали ўзгариб кетиши ҳақида ўйлабман. Шундай ҳолатда қуйи лигага тушиб кетган «Бухоро»нинг асл ўрни юқорироқда экани ҳақида ўйлабман. «Кальчополи»ни эслаб, ўзимизда ҳам такрорланиши ҳақида ўйлабман...

Шу масалада қайси журналист билан гаплашсам, ҳаммаси бир хил жавоб қайтарди: «Энди, ука, бу Италия эмас». Аслида гап бунда эмас, ҳақиқат бу эмас. Асл муаммо сизнинг итальян эмаслигингизда! 

«Кальчополи» ҳақида 1000 марта ёздим (ҳавасим келганидан), яна бир мартаси зарар қилмайди. Ўшанда далиллар базаси Турин, Рим ва Неаполь судларига юборилган, лекин 2 йил давомида ҳеч ким ижобий жавоб қайтармаган. Шундан кейин маълумотлар ОАВга сиздирилган ҳамда жамоатчилик Италия футбол федерациясидан айбдорларни топиб жазолашни талаб қилган, ана шу жараённи назорат қилган. «Кальчополи» ҳеч қачон содир бўлмас эди, агар жамият фаол бўлмаса.

Юқоридаги 3 та гапни такрорлайверишдан чарчадим, бировга тушунтиролмай чарчадим. Бу гал ҳам фақат ҳакамлар жазоланса, стадионга тушиш учун билмам қандай асос топа оламан. Қаердасиз, футболсеварлар? Қаердасиз, ҳалол футбол тарафдорлари? Қаердасиз, устоз журналистлар?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Муаллиф :
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика