Танташев бугун Алишер Усмонов билан Ироққа кетади

Alisher
31 дек 2022
2023 йилнинг 6-19 январь кунлари Ироқнинг Басра шаҳри анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Форс кўрфази кубоги"га мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада Осиёнинг араб мамлакатлари — Қатар, Саудия Арабистони, Ироқ, БАА, Оман, Баҳрайн, Кувайт ва Яман терма жамоалари иштирок этишади. Эътиборли томони, мусобақа ташкилотчилари ЎФАга ФИФА ҳакамларимиз — Илгиз Танташев (бош ҳакам), Санжар Шоюсупов (ёрдамчи ҳакам) ва Алишер Усмонов (ёрдамчи ҳакам)нинг иштироклари бўйича расмий таклиф юборган.

25 маротаба ташкиллаштирилаётган "Форс кўрфази" кубогида ишлайдиган ҳакамларимиз:

Илгиз Танташев;

Санжар Шоюсупов;

Алишер Усмонов.

Вакилларимиз мусобақага жорий йилнинг 31 декабрь куни учиб кетишади.


AlisherМуаллиф
Манба: Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази расмий канали