

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, "кекса синьора" раҳбарияти 36 ёшли ҳужумчи билан ёзги трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмоқда. Футболчининг 31 миллион евролик йиллик маоши Турин гранди учун оғирлик қилади. Томонлар ўртасидаги битим 2022 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Роналду "Юветус"га 2018 йилнинг ёзида "Реал"дан ўтган эди. Футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 22та ўйинда майдонга тушиб, 20та гол уришга эришди.



