UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23"Пахтакор" қийинчилик билан "Андижон"ни мағлубиятга учраган учрашувдан галерея  0 09:58Роналду жаҳон ва Европа чемпионатида гол уриш бўйича рекорд ўрнатди  11 09:39Франция 10 та ўйиндан бери ютқазмаяпти  0 09:26Бензема Португалияга иккита гол урганидан сўнг: "Хеч қачон ўзимга шубҳа қилмаганман"  0 09:06Olamsport: Макгрегор мағлуб бўлса олдида қандай йўл бўлади?, 3 нафар профессионал боксчимиз Россияда жанг ўтказади  0 08:51Евро-2020. Роналду ҳамда Бензема дублга эришган, Португалия ва Франция нимчорак финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 08:39Дешам: "Португалияга иккита голни хато сабаб совға қилиб юбордик"  12 08:35Америка кубоги-2021. Бразилия 100-дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди  1 08:30Евро-2020. Португалия - Франция 2-2  1 08:25Евро-2020. Германия - Венгрия 2-2  0 08:20Евро-2020. Швеция - Польша 3-2  1 08:15Евро-2020. Словакия - Испания 0-5  0 08:11Евро-2020. Венгрия мардонавор равишда мусобақа билан хайрлашган, Германия 1/8 финалга йўл олган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 07:58Лёв 2:2 ҳисобидан сўнг: "Ўйин кўнгли бўшлар учун эмасди"  5 07:41Роналду Али Дайининг рекордини такрорлади. Эронлик собиқ футболчи бунга муносабат билдирди  43

Жасур Абдураимов: "VAR туфайли фақат 15 дақиқа футбол ўйнадик" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "VAR туфайли фақат 15 дақиқа футбол ўйнадик"

Суперлиганинг саккизинчи туридан ўрин олган "Локомотив" - "Металлург" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббий Жасур Абдураимов фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйин яхши бўлди. "Локомотив" таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилганди. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўтган турда "Сўғдиёна"га ўз майдонимизда иккита стандартдан ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлгандик. Бугун ўйиннинг бошидан охиригача тактик кураш кечди. Йигитларга ирода кўрсатишгани учун раҳмат айтаман", – Жасур Абдураимов.

- Сиз "Пахтакор"да қисқа вақт ишлаган пайтингизда футболчилар кам сонли вазиятлардан фойдаланиб, гол уриб кетишарди. Бугун ҳам "Металлург" прагматик ўйин кўрсатган ҳолда ўзи яратган вазиятлардан фойдаланиб, ғалаба қозонди. Бу сизнинг ҳимоявий ўйинни йўлга қўяётганингизни англатадими?

- Европа футболида ҳам кўряпсиз, футболда биринчи ўринда натижа туради. Менинг фикримча, бу ҳимоявий ўйин эмас. Бугун кўпроқ олдинга ҳаракатландик. Бизга бўш худудлар керак эди. Қайсидир маънода тактика десам ҳам бўлади. Бунинг учун техник томондан сифатли футболчилар керак. Шу нарса бизга бироз етишмаяпти. 

- Евгений Макеев биринчи даврадан сўнг жамоадан кетиши мумкинми?

- Кетади. Мен ўзим бу нарсани учинчи маротаба айтмоқдаман. Миллатчи эмасман. Номига қарамайман. Русларни ҳам, ўзбекларни ҳам бирдек қабул қиламан. Ўзбек футболчиси бўлса ҳам талабга жавоб берса, ўйнайди. Агарда легионер талабга жавоб бермаса, ўйнамайди. Макеев яхши футболчи ва инсон. Агарда вазият 50/50 бўлса, ёшларга имкон бераман. Мана бугун ҳам голларни 21, 22 ёшли футболчилар уришди. Легионер бир бош устун бўлса, ўйнайди. Хорижлик ўйинчида сифат кўзга ташланиши керак. Ғофурбековда сифат бор.

- Жамоа етакчиси Камолиддин Тожиевда жароҳат борми?

- У жароҳат олганди. Боз устига бундай ёшда футболчига осонмас. Камолиддин Тожиев – асосий таркиб футболчиси. 

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага ўзингиз истаган футболчини олиб келиш ниятингиз борми? Иккинчи саволим мураббийлар аксарият ҳолларда ўйиндан кейин ҳакамларга тош отган ҳолда ўз айбини яширишга уринишмоқда. Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай?

- Биринчи саволингизга жавоб – ким "Металлург"га келишни ўзи истаса, олиб келамиз. Ёшини эса аҳамияти йўқ. Ҳозирни ўзида 8-10 нафар футболчи жамоамизда ўйнашни истамоқда. Рақобат бўлиши учун ҳар бир чизиқда иккита футболчи бўлиши лозим. Иккинчи саволингизга келсак, бир маротаба эътироз билдирдим. "Пахтакор" билан ўйинда 3 метрлик офсайдни кўришмади. "Сўғдиёна"га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида 15 дақиқа ўйнадик. Ўйинда камроқ тўхталишлар қилиш даркор. Мен назоратчи эмас, оддий мураббийман. Футболчилар меҳнат қилишяпти. Бугунги кунда натижа мураббийнинг тақдирини ҳал қилмоқда. Тўғри, ҳамма ҳам хато қилади. Лекин яққол хатоларни тушунмайман. Ҳакамлар ҳам озгина ўйлашсин. VAR'га қараш учун ярим соат вақт сарфлашмоқда.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+7   
11 май 22:51:14
Narzullayev M. Sh.
J. Abdurayimov ancha shakllantiribti metallurgni qoyil. Bugun Abdurayimov Skeyrani taktik jihatdan yutdi
+5   
11 май 22:46:33
Жахонгир Асомов
Жасур Шотадан анча нарса ўрганибди.
+5   
11 май 22:44:23
Жахонгир Асомов
Жасур Шотадан анча мунча нарса ўрганибди.
+4   
11 май 22:53:30
Okilhon Akramov
Yevropacha qarashi bor manimcha Abduraimovda, omad
+3   
11 май 22:51:59
Narzullayev M. Sh.
J. Abdurayimov ancha shakllantiribti metallurgni qoyil. Bugun Abdurayimov Skeyrani taktik jihatdan yutdi
+3   
11 май 22:48:23
HAVASKOR JURNALIST
Жасур Абдураимовга Металлургда узок йиллар ишлаш насиб килсин!
+2   
12 май 03:46:32
Qobiljon Mamurov
Жасур Шотадан урганмаган Шота келгунича Пахтакор Зур уйнарди Жасур Кул остида хаммаси ешлар Эди Шота келиб ешларни синдириб кучли уйинчиларни ега бошлаган Олдиндан айтиб келганман Жасур кучли тактик мураббий унга куркмай Миллий жамоани бериш керак
+2   
12 май 02:19:58
Intrermilan
Шотага ургатди куп нарсани.
Ислом Ахмедовдан урганган.
Жасур зур мураббий!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика