UZ

Сўнгги янгиликлар

05:20ЕЧЛ 1/2 финал. "Челси" - "Реал Мадрид" 2:0  0 02:50Зинедин Зидан: "Челси" муносиб ғалабага эришди. Биз шундоқ ҳам анча узоққа бордик, йигитларим билан фахрланаман"  74 02:08ПСЖ Орьени ортга қайтармоқчи  14 01:59ЕЧЛ. "Челси"га "Реал"нинг кучи етмади — бизни инглизча финал кутмоқда   466 01:41Моуринью "Рома"га биринчи трансфер нишони кимлигини маълум қилди  14 01:20Касильясда яна соғлиқ билан боғлиқ муаммо юзага келди  4 00:59Беларусь Кубоги. "Шахтёр" ярим финалда тўхтади, БАТЭ ва Умаров финалга чиқди!   1 00:42Месси жаримага тортилиши мумкин  7 00:18Хави "Ал Садд"да қолади (AS)  0 23:48Тухель ПСЖ ўйинчисини "Челси"да кўрмоқчи  4 23:25Капелло Неймарнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги ҳаракатини баҳолади  4 23:03МЮ ва "Ливерпуль" ўртасидаги қолдирилган ўйин санаси эълон қилинди  11 22:49ЕЧЛ. "Челси" – "Реал Мадрид". Асосий таркиблар маълум: Рамос қайтди!  131 22:40Нега "Реал"да жароҳатланганлар кўп? Лукас Васкес ойдинлик киритди  6 22:20Фати Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

Жасур Абдураимов: "Ўзбекистонга ўртамиёна легионер керак эмас" Янгиликлар

Жасур Абдураимов: "Ўзбекистонга ўртамиёна легионер керак эмас"

Суперлига 3-туридан ўрин эгаллаган "Машъал" – "Металлург" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жасур Абдураимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.





- Ўйин ҳақида
- Йигитларнинг бугунги ўйини менга ёқди. Кўплаб ҳужумлар ташкил этдик. Ўйлашимча, ўйиннинг энг яхши ўйинчиси дарвозабон бўлди. Менда ўйинчиларга нисбатан эътироз йўқ. Биринчи голни стандартдан ўтказиб юборган бўлсак, иккинчи гол футболчининг маҳорати эвазига урилди. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Худо хоҳласа ҳужумкор ўйин кўрсатамиз.

- Ўтган тур қаҳрамони Шаҳзод Нурматов майдонда кўриниш бермади. Унинг ҳолати қай аҳволда?
- У жароҳатланган ва 4 ёки 5 кунда сафга қайтади.

- Бугун "Металлург" ғалаба қозониши учун жамоага нима етишмади?
- Вазиятлар кўп бўлди, 4-5 та юз фоизлик ҳолатлар содир этилди, озгина маҳорат етишмади. Футболда омад ҳам керак. Омад бўлмаса, 15 та зарба берсанг ҳам, тўп дарвоза устунига тегади.

- "Металлург" доим ўртамиёна жамоалиги билан ажралиб турган. Бу йилги вазифа қандай? Раҳбарият билан бу масалада гаплашдингизми?
- Менимча, биринчи навбатда чиройли футбол устида ишлаш керак. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилиш борасида ишлаш талаб этилади. Мени ҳужумкор футбол кўрсатиш учун жамоага таклиф қилишди.

- Суперлигада легионерларни олиб келиш ва уни ўйнатишда, кашф қилишда намуна бўла оладиган клубларни айтинг.
- Легионер Черан каби бўлса, 5-10 нафарини олиб келиш керак. Бундан ташқари, топ-тренерлар ҳам керак, худди Шота каби. Ўртамиёна легионерлар Ўзбекистонга керак эмас. Ўзбек футболини кўтариш керак. Фикримча, ҳамма жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишлари керак.

- Ўзбек футболига Шацких сингари голеадор ҳужумчи етишмаяпти. Бу бўйича фикрингиз қанақа?
- Фикримча, академияда мураббийлар яхши бўлиши лозим. Машғулот жараёнида ўйинчи билан индивидуал тарзда ишлаши керак. Бизда бор, 15-16-17 ёшлилар ичида. Аммо футболчи 19-20 ёшда катта жамоага ўтса, қандайдир қўрқади, ўзини йўқотади, характер етишмайди.

- "Машъал" академияси ўз ўрнига эга эди. Ҳозирги кунда эса фаолият юритмаяпти. Ўзбек футболига бунинг таъсири борми?
- Албатта, қанча кўп сифатли академия бўлса, шунча яхши. "Машъал" академиясидан чиққан кўплаб футболчилар ўйнашяпти. Масалан, Шомуродов ҳам ўша ердан чиқди-ку. "Машъал"га ўхшаган сифатли академия бўлиши керак. 

Рейтинг: +26   

Фикрлар

+7   
20 мар 20:36:39
Азамат Одилов
Жасурнинг хали уз сузини айтади!
+3   
20 мар 20:37:26
Митя
Керак утра миёна легионер булмаса клубни корни катта эшшаклари каердан тирикчилик килади
+1   
21 мар 13:56:01
Зохирбек
Футбол Академияси кучли клуб хамиша юкорида юради
   
21 мар 06:34:56
Odiygena Akbar
LeoNurdo_19 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Metallurgning tarkibini potensiali zo'r. Paxtakor 2 deyarli. Ligada qolish uchun yoki chempionlik uchun emas, aynan Paxtakor uchun o'ynaydi. Paxtakorda o'ynaganlar, tizimida ishlaganlar Metallurgda paydo bo'lib qolaveradi.
xop maqsad nima unda?keramsiz uyinlarsa yutib kerakli uyinlarda yutqazib yuradi.
Jamoada umuman kayfiyat yoq 2,3 yil oldin Paxtakorga atayib yutqazib bergani xaliyam esimda.
   
21 мар 06:34:56
Odiygena Akbar
LeoNurdo_19 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Metallurgning tarkibini potensiali zo'r. Paxtakor 2 deyarli. Ligada qolish uchun yoki chempionlik uchun emas, aynan Paxtakor uchun o'ynaydi. Paxtakorda o'ynaganlar, tizimida ishlaganlar Metallurgda paydo bo'lib qolaveradi.
xop maqsad nima unda?keramsiz uyinlarsa yutib kerakli uyinlarda yutqazib yuradi.
Jamoada umuman kayfiyat yoq 2,3 yil oldin Paxtakorga atayib yutqazib bergani xaliyam esimda.
   
20 мар 20:48:52
Odiygena Akbar
LeoNurdo_19 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Металлург" доим ўртамиёна жамоалиги билан ажралиб турган. Бу йилги вазифа қандай? Раҳбарият билан бу масалада гаплашдингизми? - Менимча, биринчи навбатда чиройли футбол устида ишлаш керак. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилиш борасида ишлаш талаб этилади. Мени ҳужумкор футбол кўрсатиш учун жамоага таклиф қилишди. Tushunmadim to'g'risi? Sizningcha Metallurg nimani ustida ishlashi kerak deyildimi savolda?
Mettalirga natija muxim emas oliy ligada qolsa buldi,Klub faqat zavod ni obruyi uchungena yashayabdi.
Umuman keraksiz mantiqsiz klub
OGMK ham shunga uxsshash klub faqat u yerda sal fudbolga qarashadi.
   
20 мар 20:48:43
intilganga tòle yor
Birodar Abdyraimov yahshi futbolchi bõlgan deyishadi, yahshi murabbiy bõlgan lekin.Azamat Abduraimov yahshi futbolchi bõlgan õyinlarini kõrganmiz,lekin murabbiylikda õhshamayapdi hozircha.Jasur Abduraimov futbolchi bõlib uncha ham kõzga kõrinmadi.Ajabmas murabbiylikda õzini kõrsatsa.
   
20 мар 20:45:18
Toxirbek Nematov
Shaxshiy fikr davlat byujetiga kun kuradigan klublarga legioner limitini yuqotsa buladimi yoki iloji yuqmi
   
20 мар 20:39:19
LeoNurdo_19

Металлург" доим ўртамиёна жамоалиги билан ажралиб турган. Бу йилги вазифа қандай? Раҳбарият билан бу масалада гаплашдингизми?
- Менимча, биринчи навбатда чиройли футбол устида ишлаш керак. Тўпни назорат қилиш ва ҳужум қилиш борасида ишлаш талаб этилади. Мени ҳужумкор футбол кўрсатиш учун жамоага таклиф қилишди.

Tushunmadim to'g'risi? Sizningcha Metallurg nimani ustida ishlashi kerak deyildimi savolda?
-1   
20 мар 21:00:58
LeoNurdo_19
Odiygena Akbar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Mettalirga natija muxim emas oliy ligada qolsa buldi,Klub faqat zavod ni obruyi uchungena yashayabdi. Umuman keraksiz mantiqsiz klub OGMK ham shunga uxsshash klub faqat u yerda sal fudbolga qarashadi.
Metallurgning tarkibini potensiali zo'r. Paxtakor 2 deyarli. Ligada qolish uchun yoki chempionlik uchun emas, aynan Paxtakor uchun o'ynaydi. Paxtakorda o'ynaganlar, tizimida ishlaganlar Metallurgda paydo bo'lib qolaveradi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика