Тачмурод Агамуродов: "Андижон"га қарши шиддатли ўйин гувоҳига айландик"
28 авг 2014 14:16
Янгиликлар
Тачмурод Агамуродов: "Андижон"га қарши шиддатли ўйин гувоҳига айландик"
«Динамо» - «Андижон» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар маслаҳатчи-мураббий Тачмурод Агамуродов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Авваламбор, бугун жамоамизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган самарқандлик ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, бугунги баҳснинг ҳар икки жамоа учун жуда оғир кечганлигини айтишим мумкин. Чунки бу ўйиндаги ғалабанинг ҳар икки томон учун аҳамияти катта эди. Шу боис сўнгги дақиқаларгача кураш кечиб, шиддатли ўйин гувоҳига айландик ва голлар ҳам бўлимлар охирида киритилди.
«Бунёдкор» билан ўйинда катта куч сарфлаган жамоамиз уч кун ичида кучини тўла тиклашига тўғри келди. Бу борада жамоамиз йигитларига миннатдорчилик билдираман. Бугунгидек ҳужумкор ўйин Олий Лига баҳсларини безайди. Йигитларнинг ўз кучига ишончи ортган ва иштиёқи ҳам баланд. Умид қиламанки, биз мавсум сўнггига қадар мана шу руҳда давом этамиз» - дейди Тачмурод Шамакович.

Фикрлар