Тачмурод Агамурадов: "Жисмоний ҳолатни яхшилашга эътибор қаратамиз"

Narzulla Saydullayev
12 апр 2015, 11:17
"Шўртан" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин иккала жамоа бош мураббийлари ўз фикрларини билдиришди.
"Бугунги учрашув қизиқарли ва мухлисбоп тарзда ўтганига қарамай об-хавонинг таъсири кучли бўлди. Ғузордан 1 очко олиб кетишга яқин тургандик аммо мезбонларнинг тезкор ҳаракатлари ўз самарасини берди. Шу муносабат билан рақибимизни бугунги ғалаба билан табриклайман" – дейди Самарқандликлар бош мураббийи ўйиндан кейинги интервьюсида.

-Дурангни ушлаб қолиш учун бугун жамоангизга нима етишмади деб ўйлайсиз?

-Учрашувнинг сўнги дақиқаларида йигитларда чарчоқ анча сезилиб қолди. Бунга об-ҳавонинг иссиқлиги ўз таъсирини ўтказмасдан қолмаганлиги ҳам сабаб бўлди. Бу эса ўз ўрнида кейинги ўйинларда жамоанинг жисмоний ҳолатини яхшилаш устида иш олиб боришга эътибор қаратишим лозим эканлигидан далолат беради.

-Ҳакамлар ҳаракатларига эътирозингиз йўқми?

-Ўзбекистон профессионал футбол лигасининг регламентига асосан биз ҳакам ёки унинг хатти-ҳаракатлари ҳақида бирор изоҳ бериш тақиқлаб қўйилган. Аммо бугунги учрашув ҳакамларига ўйинни яхши бошқарганлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcshurtan.uz