Сусо: Гаттузо билан ишлаш яхши

“Милан” ярим ҳимоячиси клуб бош мураббийи ҳақида фикр билдирди.

“Гаттузо билан ишлаш яхши. Буни ўйинимиз ҳам кўрсатиб турибди. Энди майдонда бошқа жамоа тўп сураётганлигини баралла айтиш мумкин. У “Женоа”да мен бирга ишлаган Гасперинига жуда ўхшаб кетади. Шунинг учун ҳам у менга ёқади”, — дейди Сусо.

Эслатиб ўтамиз, “Милан” бугун “Удинезе” билан дуранг ўйнади ва миланликларнинг ягона голи Сусо ҳисобига ёзилди.


Манба: Sky Sport Italia