UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  8 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  44 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  20 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  8 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  67 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож! Янгиликлар

"Сурхон"нинг ашаддий мухлиси ёрдамимизга мухтож!

"Сурхон" клубининг ашаддий мухлиси Олим Назаров яхшилар ёрдамига мухтож.

Икки қиз ва бир ўғилнинг отаси бўлган Олим ака қийинчиликлар гирдобига тушиб қолди.

Иккинчи қизининг соғлигини ўнглаш учун 10 йил курашиб, уни соғайишига эришган ота энди ўғли учун борини бермоқда. 2007 йилда дунёга келган Гажкули Одинаев оёғида икки томонлама маймоқлик касали аниқланди. Олим ака бу синовни ҳам енгиб ўтиш йўлида тинимсиз ҳаракат қилмоқда. Кўп марта операция қилинишига қарамасдан, болакайни маймоқлик аломатлари тарк этмади. Гажкули 3 ёшга тўлганда унда яна бир касаллик - ичак потологик касаллиги борлиги маълум бўлди. Боланинг 1 метр 8 см ичагини олиб ташлашди, аммо касаллик уни тарк этмади. 12 ёшга бўлган Гажкули ҳозиргача ўнлаб операцияларни бошидан ўтказди.

Олим ака тиббий муолажалар харажатларини қоплаш учун уйини сотди, айни дамда улар ижарада яшашмоқда. Болакайни Россияда бир қатор жарроҳлик амалиётлари кутиб турибди. Албатта, даволаниш учун яхшигина пул керак. Гожкулининг аҳволи эса ёмонлашишда давом этяпти. Шифокорларнинг айтишича, болакай соғайиб кетиши мумкин. Олим акага 10 минг АҚШ доллари керак. Ўзбек халқи ўзининг меҳмондўст, меҳрибон ва яхшилик қилиш каби ҳислатлари билан машҳур. Келинг, Олим акага ёрдам бериб, унинг фарзанди ёққа туриб кетишига кўмаклашайлик.


"Қадрли мураббий, футболчи ва футбол ишқибозлари. Ўғлим 11 ёшда ва у ҳозиргача 11та операцияни бошидан ўтказди. Сўнгги пайтларда аҳволи оғирлашди ва сўнгги 10 ой ичида 6 марта фарзандимни Россияда операция қилдирдим. Бахтиёр Ашурматов, Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов, Одил Аҳмедов, Элдор Суюнов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Турсунов ва "Пахтакор" ҳамда "Сурхон"нинг бошқа футболчилари ёрдами билан ўғлимни Россияга олиб бориб, ўғлимни оёққа турғизишга ҳаракат қилдим. Яна Россияга кетишимиз керак, бироз маблағ етмаяпти. Championat.asia сайти орқали сизлардан ёрдам сўрамоқчиман. Илтимос, ўғлимни Россияда даволатишга ёрдам беринг" - деди Олим ака Назаров.



Олим Назаров

Тел: +998 94 515 00 71

Uzcard ("Агро Банк"): 8600 0417 8158 9628

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика