

Рифат Акрамхўжаевга ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга ва "Пахтакор"даги фаолияти орқали муҳлисларга яхши таниш бўлган Рустам Арипов ёрдам беради.
Шунингдек, Акрамхўжаевга мураббийлар штабида Раҳматулло Бердимуродов, Икромжон Ибрагимов, Шуҳрат Раҳмонқулов ва дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев яқиндан ёрдам беради.
Баҳромжон Ҳайдаров эса клубда катта мураббий сифатида фаолият юритади.
Режага кўра, жамоа эртага яъни 7-январь кунидан Тошкентда навбатдаги мавсумга тайёргарликни бошлайди.




