UZ

Сўнгги янгиликлар

14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  1 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  0 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  3 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  4 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  0 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  2 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  5 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  4 11:00"Барселона" Ямалга тақиқ қўйди  18 10:39Мурод Исмоилов: “Кубок финалида ҳамма нарса бўлиши мумкин”  0 10:18Александр Мерзляков: "2010 йилги "Бунёдкор"га қарши кубок финалини эсимдан чиқара олмайман, бугун нима бўлишини якунда биламиз"  2 09:55Винисиус "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди  8 09:24Ўзбекистон Кубогини кетма-кет 2 марта ютган мураббийлар. Хомяков бугун улар сафига кирадими?  3 09:02Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг қисқача фикр билдирди  13

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди" Янгиликлар

"Сурхон" устози: "Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди"

"Сурхон" устози Сергей Арсланов "Андижон"га қарши кечган баҳс (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Бугунги баҳсда аввалги ўйинга нисбатан яхшироқ ҳаракат қила олдик. Биринчи ўйиндаги ҳаяжонни енгиб ўта олдик ва ғалабага эришдик - дея гап бошлади Сергей Арсланов.

- "Андижон"нинг ўйинини ўрганиб, уларнинг кучсиз нуқталарини ўргандингизми?

- Замонавий футболда рақибни таҳлил қилмасдан майдонга чиқиб бўлмайди. Мураббийлар штаби, бутун жамоа катта кўламдаги меҳнатни амалга оширди ва бу ғалабага сабаб бўлди.

- Кейинги баҳсдан нималарни кутяпсиз?

- Одамлар бизни "қора тулпор"дек кўришган ва бир томондан бу биз учун яхши. Шунга яраша ўзига хос сюрпризлар амалга ошира оламиз. Кейинги баҳс олдидан руҳий ҳолатимиз жуда яхши ва бу муҳим жиҳат. Шундай экан навбатдаги учрашувда янада қизиқроқ ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳужум чизиғида муаммолар юз берди, бу ҳақида нималар дея оласиз?

- Бизда муаммолар бор демаган бўлардим. Таркиб яхши йиғилган, шунчаки уларга тажриба керак. Тўғри, ҳужумни якунлашда баъзи хатолар бўлиб турибди. Футболчиларга раҳмат айтмоқчиман, улар катта муваффақиятга эришишди. Рақиб ҳам кучли ўйин намойиш этди, бир киши кам бўлиб қолганига қарамасдан муносиб ўйин тақдим қилди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика