"Сурхон" таркибни кучайтиришни давом эттирмоқда. Таркибга "Бухоро", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912"дан футболчилар келиб қўшилди

Aslanov Jasurbek
11 янв 2021, 10:22
"Сурхон" жамоаси Тошкентда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кечаги машғулотларда бир қатор янги футболчилар келиб қўшилди.

Ўтган мавсумни "Бухоро" жамоаси таркибида ўтказган Зоҳир Пиримов, "Қўқон-1912"нинг, ёш ва тажрибали ҳимоячиси, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Жасур Ёқубов "Сурхон" жамоаси йиғинида иштирок этмоқда. Шунингдек, Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасидан тажрибали дарвозабон Дилшод Ҳамроев ҳам термизликлар машғулотига келиб қўшилди. 

Тайёргарлик давомида "Сурхон" жамоаси бир қатор ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказиши кўзда тутилган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Сурхон" матбуот хизмати