

Россиядаги йиғин 15 августда старт олади. Сурия 1 сентябргача Тожикистон ва Ливанга қарши ўртоқлик учрашувларини ҳам ўтказади. Кузнинг биринчи кунида бу жамоа Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси меҳмони бўлишини барча билади.
ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини сурияликлар Эронда ўтказишлари мумкин. Дастлаб ўйинлар Ливанда ўтказилиши кутилганди, бироқ ливанликлар билан келишув амалга ошмади.
Қизиғи Эрон ва Сурия бир гуруҳдан ўрин олишган. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой ва Қатар терма жамоалари ҳам бор.



