UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  1 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  6 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  19 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  12

Суперлиганинг янги тўпи ҳақида футболчилар қандай фикрда? Янгиликлар

Суперлиганинг янги тўпи ҳақида футболчилар қандай фикрда?

Теглар :  PumaСуперлига-2020
Хабарингиз бор, жорий йилги Суперлига баҳсларида янги номдаги ва бошқача кўринишдаги Puma тўпларидан фойдаланилмоқда.

Гарчи, эндигина битта тур ўтганига қарамай кўпчиликда янги қўлланилаётган тўплар борасида эътирозлар пайдо бўла бошлади. Ташқаридан кўринганда ҳам тўп анча енгил ва бўш эканлигини пайқаш қийин эмас. Биз эса бу борада клубларимизнинг футболчиларининг фикрларини тингладик.

Зафар Полвонов: (АГМК жамоаси футболчиси) - Қолганлар қандай фикрда мен билмадим. Бошида яхши кўрингандек бўлди. Янги тўп, мослашиб кетармиз деб ўйладим. Афсуски, ундай бўлмади. Масалан, намгарчиликда тўп оғир бўлиб қолади. Бош билан ўйналганда ҳам ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Тўғрисини айтсам ўтган йилги тўпларимиз яхшироқ эди. Puma устки қисми теридан тайёрлангани учун ўзига сув тортаркан. Тўп узатишда аниқ бормас экан. Бор гап шу.

Раҳимжон Давронов: (“Машъал” жамоаси дарвозабони) – Янги тўпга кўникиш қийин бўляпти бироз. Зарбаларда ҳам трайекторияси ўзгариб кетмоқда. Узоқдан зарбаларда йўналиш буткул бошқача бўляпти. Менда шу томондан эътироз бор. Фикримча, Nike ёки Adidas тўплари бундан яхшироқ.

Мирзоҳид Ғофуров: (“Навбаҳор” жамоаси футболчиси) - Мазкур тўпларга мослашишга бироз вақт керак. Аслини олганда бу баҳона бўлмаслиги лозим. Аввалги ишлатган тўпларимизга қараганда енгилроқ. Аdidas ҳам бошида шундай эди. Кейин кўникиб кетдик. Фақат мослашиш талаб этилади ҳолос.


Шаҳзод Убайдуллаев: (“Металлург” жамоаси футболчиси) - Шахсан менга янги тўплар мақул келди. Ҳамманинг фикри турлича бўлади. Машғулотларда жиддий қийинчилик сезмадим. Ҳозирча кўнгилдагидек. Бу борада муаммо йўқ деб ўйлайман.

Милан Митрович: (“Суғдиёна” жамоаси дарвозабони) - Бу тўп Adidasдан буткул фарқ қилади. Кичкина ва анча енгил. Тепганингизда тўп сиз мўлажаллагандек кетмайди. На илож кўникишга мажбурмиз. Умид қиламанки тез орада бунга ўрганиб оламиз.
Милован Капор: ( “Бухоро” жамоаси футболчиси) - Менимча ҳеч қандай ваҳимага ҳожат йўқ. Тўғри, бу тўплар аввалгисидан фарқ қилади. Мослашиб олишга ҳаракат қиламиз.

Асрор Ғофуров: (“Сурхон” жамоаси футболчиси) - Очиғи, янги берилган тўпларнинг сифати яхши эмас. Резинка тўпга ўхшайди. Жамоамиздаги кўпчиликка мақул келмади. Масалан, менга ёқмади. Резинадан қилинган тўпда ўйнаш ноқулай. Мослашишдан бошқа иложимиз йўқ.

Ботирали Эргашев: ("Қўқон-1912" жамоаси дарвозабони) - Бошқача экан. Дарвозабонларга ноқулайлик туғдиради. Аввалгиларидан фарқи тўп траекторияси кескин ўзгариб кетмоқда. Ўйлайманки, тез орада мослашиб оламиз.

Жасур Жалолиддинов: (“Бунёдкор” жамоаси футболчиси) - Кўникиш қийин бўляпти. Ўрганиб кетиш учун маълум бир фурсат зарур. Менимча, булар баҳона бўла олмайди. Бизнинг ишимиз майдонга чиқиб футбол ўйнаш. Ҳозир баҳона изламоқчи эмасман.

Қадамбой Нурметов: ( “Қизилқум” жамоаси футболчиси) - Аслида ҳамма тўплар бир хил бўлади. Фақат, фарқи материалида ва сифатида. Лекин, менга ёқди. Мени фикримча тўп яхши ва ўйнашга қулай.

Дилшод Саитов: (“Насаф” жамоаси футболчиси) – Янги тўплар чемпионат бошланишига оз қолганда келди. Шу боис кўникиб олиш қийин кечмоқда. Агарда, эртароқ берилганида ҳозир анча мослашиб улгурган бўлардик. Умуман олганда ёмон эмас. Аввалги тўпларга қараганда бироз енгилроқ. Машғулотларда ушбу тўплар билан ишлаяпмиз.

Жавоҳир Илёсов: (“Локомотив” жамоаси дарвозабони) – Бу йилги тўплар яхши. Айниқса, кучли ва махоратли футболчилар учун жуда қулай деб ўйлайман. Фикримча, жорий мавсумда дарвозаларга чиройли голлар кўп урилади. Чунки, тўп енгил ва юмшоқ.


Элдор Суюнов: (“Пахтакор” жамоаси дарвозабони) – Тўплар янги бўлгани учун бошида бироз ноқулайликлар туғдриши мумкин. Вақт ўтиши билан футболчилар ҳам мослашиб олишади. Зарбалар бераётганда мўлжални олиш қийин бўляпти. Аммо, кўникиб кетса бўлади. Шунчаки, булар ҳали янгилиги боис ўйинчилар кўникмаган ҳали.

Фарҳод Бекмуратов: (“Андижон” жамоаси футболчиси)- Очиғини айтганда, Puma брендининг тўплари шахсан менга ёқди. Янги тўпларни бизга ўйинолди машғулотига беришганди. Қисқа фурсатда янги тўпларга кўникиб кетиш бироз қийин. Puma тўплари бироз енгилдек туюлмоқда. Лекин шунга қарамай, зарбадан сўнг тўп кўзланган манзилга етиб бормоқда. Агарда ўтган йилги Adidas тўпи билан Puma тўпини танлаш ихтиёри туғилса, ҳеч иккиланмасдан бу йилги янги тўпларни танлаган бўлардим.


Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика