UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  51 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  3 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  388 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Суперлиганинг янги мавсумидаги илк голи "Андижон"нинг чемпионатдаги охирги голи сифатида қолмоқда — тур шарҳи (батафсил) Янгиликлар

Суперлиганинг янги мавсумидаги илк голи "Андижон"нинг чемпионатдаги охирги голи сифатида қолмоқда — тур шарҳи (батафсил)

Мазкур турда ишқибозлар бир қатор марказий ва қизиқарли тўқнашувлар гувоҳига айланишди.

Насаф

Суперлига. 4-тур

12/04/2019, 19:15

1
:
0
Тугади

Навбаҳор

Александр Касьян - 31'

45'
90'
46'  Акмал Мозговой (Азиз Ғаниев)
70'  Ҳумоюн Муртозаев (Ойбек Бозоров)
75'  Бобурбек Давлатов (Шароф Муҳитдинов)
83'  Ислом Кенжабоев
31'  Александр Касьян
31'  Остон Ўрунов
35'  Александр Касьян (Баҳодир Насимов)
71'  Иван Соловьёв (Аббос Ғуломов)
84'  Азим Аҳмедов (Азиз Ибрагимов)

Қаршида меҳмон бўлган ва чемпионатда 4-турга қадар ғалаба таъмини сезмаган ҳамда энг охирги ўринда турган "Навбаҳор" "Насаф" қаршилигини енгишни уддалади. Александр Касьяннинг ягона голи нафақат жамоага чемпионатдаги илк ғалабани, балки бош мураббий Канчельскиснинг сўроқ остида қолаётган келажагини ортиқча саволлардан ҳимоялади. Натижада "Навбаҳор" 20 йиллик танаффусдан сўнг Қаршида "Насаф"ни мағлуб этишни уддасидан чиқди. Бу эса "Навбаҳор"нинг турнир жадвалидаги ҳолатини анча яхшилади. Мазкур ғалабадан сўнг наманганликлар турнир жадвалида 14-ўриндан 11-поғонага сакради. "Насаф" эса кетма-кет иккинчи мағлубиятдан сўнг 10-ўринга тушиб кетди.


Рўзиқул Бердиев ("Насаф" бош мураббийи): "Навбаҳор" жамоаси бугун жуда яхши ҳимояланди. Бизга вазият яратиш учун деярли имконият беришмади. Биринчи бўлимда жамоамиз мен кутган ўйинни намойиш эта олмади. Дастлабки таймни нега бу қадар бўш ўтказганимиз сабабини таҳлил қилиб чиқамиз. Танаффусдан кейин ташаббусга эгалик қилдик. Аммо голли вазиятларни яратишда оқсадик. Ўйлайманки, "Насаф" бугун ғалабага лойиқ ўйин кўрсатолмади. "Навбаҳор"нинг ғалабасига асосий сабаб, бу уларнинг ҳимояда мустаҳкам ўйнашганида деб биламан". 

Андрей Канчельскис ("Навбаҳор" бош мураббийи): "Яхши ўйин бўлди. "Насаф" ажойиб, ёш истеъдодларга тўла жамоа. Бу жамоанинг келажаги порлоқ эканлигига шубҳа йўқ. Қувонарлиси, "Насаф" футбол ўйнашни ёқтирадиган жамоа. Ўйлашимча, биз ҳақли равишда ғалаба қозондик. Чунки бизда ўйин давомида кўплаб вазиятлар юзага келди".


Металлург

Станислав Андреев - 19', Зоҳид Абдуллаев - 35', Зоҳид Абдуллаев - 38', Баҳром Абдураҳимов - 90'

Суперлига. 4-тур

12/04/2019, 18:15

1
:
4
Тугади

Қизилқум

Миржалол Қосимов - 25'

45'
90'
19'  Станислав Андреев
35'  Зоҳид Абдуллаев
35'  Сергей Тумасян
38'  Зоҳид Абдуллаев
38'  Музаффар Музаффаров
46'  Акбар Исматуллаев (Сухроб Нуруллоев)
48'  Сухроб Нуруллоев
74'  Дониёр Усмонов (Исломбек Исоқжонов)
90'  Баҳром Абдураҳимов
90'  Зоҳид Абдуллаев (Иброҳим Йўлдошев)
25'  Миржалол Қосимов
25'  Медина Смит
57'  Салим Мустафоев
76'  Элгужа Григалашвили (Мурод Бобожонов)

Бекободда кечган учрашувда эса "Қизилқум" мавсумдаги илк мағлубиятини жуда қаттиқ зарба орқалиб "Металлург"дан қабул қилди. Станислав Андреевнинг пенальтидан урган голи, Зоҳид Абдуллаевнинг дубли ҳамда Баҳром Абдурахимовнинг голига "Қизилқум" фақатгина Миржалол Қосимовнинг биргина тўпи билан жавоб қайтарди. Шу тариқа Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" дастлабки мағлубиятни йирик ҳисобда тан олишга мажбур бўлди. Бу эса жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатини анча пасайтириб юборди - 8-ўрин. "Металлург" эса 4-ўринга кўтарилиб олди.

Андрей Шипилов ("Металлург" бош мураббийи): "Бугун ҳисоб йирик кўриниш олган бўлса-да рақиб жамоа ҳақида фақат илиқ фикрлар билдириш мумкин. Ўзимизнинг жамоа ҳақида гапирганда эса бугун иккинчи бўлимни анча тартибли ҳолда ўтказганимизни таъкидлай оламан. Жамоам иккинчи бўлимда хотиржамликка берилмасдан анча тартибли тарзда ҳаракат қилди. Танаффусда берган кўрсатмаларимни аниқ бажаришди. Ўтган ўйиндан тўғри хулоса чиқариб ишладик ва якунда бугун чиройли ғалабага эришдик".

Ҳамиджон Актамов ("Қизилқум" бош мураббийи): "Ўйинни яхши бошлаган эдик. Ҳисоб якунда бундай йирик кўриниш олишини кутмагандик, рости. Лекин бу футбол. Рақиб жамоа бугун характер намойиш эта олди. Бизга эса шу жиҳат бугун етишмади".


Динамо

Қадамбой Нурметов - 52'

Суперлига. 4-тур

13/04/2019, 16:15

0
:
1
Тугади

Сўғдиёна

45'
90'
46'  Амиржон Сафаров (Жасур Азимов)
52'  Қадамбой Нурметов
84'  Қадамбой Нурметов (Сирож Ҳамроев)
89'  Сардор Эминов (Дамир Темиров)
10'  Достон Тошматов (Дурбек Камолов)
55'  Мурод Ражабов (Нуриддин Ҳасанов)
66'  Дурбек Камолов (Иззат Абдуллаев)
75'  Даврон Умиров
78'  Даврон Умиров

Самарқандда кечган "Динамо" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилигида чемпионатдаги илк истеъфо аниқланди. Қадамбой Нурметовнинг ягона голи "Динамо"га муҳим ғалабани тақдим этган бўлса, Сергей Лушанга чиқиш эшикларини очиб берди. "Динамо" ушбу ғалабадан кейин турнир жадвалининг кучли бешталигига мустаҳкамлашиб олди. Кетма-кет учинчи мағлубиятдан кейин "Сўғдиёна" устози Сергей Лушан истеъфо берди ва жамоа турнир жадвалида 12-поғонада тушиб кетди.


Даврон Файзиев ("Динамо" бош мураббийи): "Динамо" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги азалдан мини дерби мақомида бўлган. Ўзига хос қизиқарли баҳс гувоҳига айландик. Кескин курашларга бой жанговор ўйин бўлди. Омад бизга кулиб боққанидан хурсанман. Жамоа эса шунга яраша меҳнат қилмоқда. "Динамо" ҳар ўйинда энг ёмон жамоа эмаслигини исботламоқда. Мақсад ҳам шу. Суперлигага бекордан бекорга қўшишмаганини исботлаш керак".

Сергей Лушан ("Сўғдиёна" бош мураббийи): "Сўғдиёна"га янги қон керак. Мен истеъфо бердим".


Бунёдкор

Жасур Жалолиддинов - 56'

Суперлига. 4-тур

13/04/2019, 18:20

0
:
1
Тугади

Андижон

45'
90'
44'  Нурилло Тўхтасинов
49'  Жавоҳир Қаҳрамонов (Санжар Риҳсибоев)
56'  Жасур Жалолиддинов
56'  Нурилло Тўхтасинов
66'  Жасур Жалолиддинов (Абдулла Абдуллаев)
90'  Хуршид Ғиёсов (Бобур Фарҳодов)
46'  Асрор Ғофуров (Шаҳбоз Жумабоев)
46'  Хушнудбек Авилов (Дониёр Исмоилов)
68'  Аброр Хусинов
74'  Ойбек Қиличев (Фарҳод Бекмуродов )

Олмалиқда ўтган "Бунёдкор" - "Андижон" баҳсида "қалдирғочлар" номинал мезбон сифатида ўйнашди. Ёш футболчи Жасур Жалолиддинов киритган ягона ва чиройли гол учрашув тақдирини ҳал этди. Натижада "Бунёдкор" кетма-кет икки ғалабадан сўнг 6 очко жамғариб, турнир жадвалида ҳам шунга монанд 6-ўринга кўтарилди. "Андижон" эса бу сафар ҳам рақиб дарвозаси томон йўл топа олмади ва натижада иккинчи мағлубиятини қабул қилди.


Вадим Абрамов ("Бунёдкор" бош мураббийи): "Учрашув биз учун бироз қийин ўтди. Баҳс шундай кўриниш олишини олдидан тахмин қилган эдим. Зеро ёш футболчилардан иборат жамоа бир маъромда ўйнаши осон эмас. Шундай бўлса-да бугун энг муҳими ғалаба қозона олдик. Жамоа ўз ўйинини топиб олдими ёки йўқми, буни кейинги турда билиб оламиз".

Жамшид Саидов ("Андижон" мураббийи): "Сафарда кетма-кет ўйин ўтказиш осон эмас. Энди бор диққат-эътиборни навбатдаги ўйинга қаратамиз. Кейинги учрашувни ўз уйимизда ўтказамиз. Ўша баҳсда насиб қилса ҳаммани ғалаба билан хушнуд этамиз. Бугунги ўйин учун эса йигитларга раҳмат айтаман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Фақат яратилган қулай имкониятларни голга айлантира олмадик. Рақиб эса битта хатоимиздан унумли фойдаланди".


Сурхон

Суперлига. 4-тур

14/04/2019, 16:15

0
:
0
Тугади

Пахтакор

45'
90'
15'  Анваржон Ғофуров
55'  Шерзод Каримов (Аюбхон Номанов)
84'  Шерзод Ҳакимов (Мирзакамол Камолов)
90'  Асилбек Амонов
90'  Шавкат Саломов (Равшан Хурсанов)
46'  Жалолиддин Машарипов (Жавоҳир Сидиқов)
51'  Драган Черан
71'  Достонбек Ҳамдамов (Жасур Яхшибоев)
88'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)

Турнинг марказий тўқнашувида турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган жамоалар Термизда ўзаро тўқнашишди. Ҳали мағлубият аламини татиб кўрмаган жамоалар баҳсида кескинлик юқори бўлди. Аммо роппа-роса 100 дақиқа ўйналган футболда стадионни лиқ тўлдириб ўтирган ишқибозлар гол кўришмади. Натижада пешқадамлар 1 очкодан бўлишиб олишди. "Пахтакор" чемпионатдаги илк очкосини айнан Термизда йўқотишга мажбур бўлди. Мазкур дуранг "Пахтакор"нинг турнир жадвалидаги мавқеига таъсир кўрсатгани йўқ. "Сурхон" эса иккинчи ўриндан учинчи поғонага тушди.


Андрей Микляев ("Сурхон" бош мураббийи): "Жанговор ўйин кўрсатдик. Шундай бўлишини кутгандик. "Пахтакор" футболимиз байроқдори. Учрашув натижасидан қониқдим. Ўйин борасида эса қиладиган ишларимиз бор. Биз бугун афсуски ҳужумда яхши ўйин намойиш эта олмадик. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўймадик ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қола олдик. Аммо, ҳимоядан ҳужумга ўтишда тезкорлик етишмади. Гарчи, олдинда имкониятларга эга бўлган бўлсакда. Бундан кейин ҳам мана шундай рақобатбардош жамоа шакллантиришда давом этамиз. Ўйлайманки, бугун бир очко ишлаб олдик. Тан олиш лозим, "Пахтакор" тўп назорати бўйича устунликка эга бўлганди. Бу борада меҳмонлар устунлик қилишди".

Шота Арвеладзе: ("Пахтакор" бош мураббийи): "Қийин ўйин бўлди. Бугун мухлисларга раҳмат айтаман, тўла стадионда ўйнаш доим ёқимли. Ёмон ҳаракат қилмадик, вазиятлар яратдик, гол ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Бу майдонда сал тезроқ ўйнашимиз керак эди".


Локомотив

Темурхўжа Абдухолиқов - 43', Ислом Тухтахўжаев - 45'

Суперлига. 4-тур

14/04/2019, 16:45

1
:
2
Тугади

ОКМК

Зафар Полвонов - 3'

45'
90'
43'  Темурхўжа Абдухолиқов
45'  Ислом Тухтахўжаев
46'  Арсланмират Аманов (Азизбек Амонов)
80'  Ҳусниддин Ғофуров (Диёр Туропов)
88'  Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Райевац)
3'  Зафар Полвонов
46'  Миролюб Костич (Сардор Раҳмонов)
46'  Муроджон Тошматов (Камрон Саидазимов)
70'  Миржамол Қосимов (Жасур Ҳакимов)

Тошкентда ўтган "Локомотив" - АГМК баҳсида олмалиқлар амалдаги чемпион "темирйўлчилар"дан ўзиб кетиш имкониятига эга эди. Бироқ дастлаб ҳисобни очган Миржалол Қосимов шогирдлари ғалабани сақлаб қолишни уддалай олишмади. Ўтган турда пента-трик қайд этган Зафар Полвонов томонидан киритилган голга "Локо"дан аввалига Темурхўжа Абдухолиқов, кейинчалик эса Ислом Тўхтахўжаев жавоб қайтарди. Натижада мазкур жавоб голлари якунда "Локо"га ғалабани таъминлади. Дастлабки турда "Пахтакор" томонидан таслим этилган "Локо" кетма-кет учинчи ғалабасини тантана қилиб, турнир жадвалида 9 очко билан иккинчи поғонага мустаҳкамлашиб олди.


Андрей Фёдоров ("Локомотив"): "Кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Аммо яхшики шогирдларим шошилмасдан ўз ўйинимизни давом эттиришди ва бу самара келтирди. Танаффусда ташаббусни бироз рақибга топширдик. Ҳафта ўртасида Саудия Арабистонида ва бугун ҳам иссиқда ўйнадик. Шу боис бироз куч сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Ғалабали ҳисобни сақлаб қолишга эришдик".

Миржалол Қосимов (АГМК): "Амалдаги чемпионга қарши сафарда ўйнаш осон эмас, лекин шунга қарамай учрашув биз учун яхши бошланганди. Тезкор гол урдик. Бир нечта имкониятлар яратдик. "Локомотив" бир неча йиллардан буён Ўзбекистоннинг энг кучли клуби бўлиб келмоқда. Биринчи тайм охири биз учун жуда ёмон ўтди. Кейинги учрашувларда бунданда яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз".


Қўқон-1912

Мурод Холмуҳамедов - 68'

Суперлига. 4-тур

14/04/2019, 17:00

3
:
1
Тугади

Бухоро

Асадбек Собиржонов - 24', Достон Ибрагимов - 42', Иван Нагаев - 58'

45'
90'
41'  Суҳроб Бердиев
46'  Темур Ҳакимов (Жавоҳир Эсонқулов)
46'  Жасур Ҳасанов (Беҳруз Садиллоев)
68'  Мурод Холмуҳамедов
73'  Жамшид Ҳасанов (Авазхон Маматхўжаев)
24'  Асадбек Собиржонов
42'  Достон Ибрагимов
58'  Иван Нагаев
75'  Саламат Қутибоев (Роббим Ҳасанов)
85'  Асадбек Собиржонов (Тоҳиржон Шамситдинов)

Турнинг охирги беллашуви Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида кечди. Унда номинал мезбон бўлган "Қўқон-1912" "Бухоро"ни меҳмон қилди. Турнир жадвалининг хавфли ҳудудида бўлган ва ҳали ғалаба таъмини сезмаган жамоаларнинг Фарғонадаги тўқнашувида "Бухоро"нинг қўли баланд келди. Асадбек Собиржонов, Достон Ибрагимов ва Иван Нагаевнинг ажойиб голларига "Қўқон-1912"дан Мурод Холмуҳаммедов "нуқта"ни аниқ амалга ошириб жавоб қайтарди. Натижада "Бухоро" мавсумдаги илк ғалабасини Фарғонада нишонлаб, турнир жадвалида 7-ўринга сакради. "Қўқон-1912" эса бу сафар ҳам мағлубиятга учради ва турнир жадвалининг энг охирги қаторида қолди.


Азиз Тўхтабоев ("Қўқон-1912" ёрдамчи мураббийи): "Биринчи таймда ўйинимиз бироз қовушмади. Йигитларда ўзларига бўлган ишонч етишмади. Иккинчи таймда яхши ўйин намойиш этдик. Бироқ вазиятлардан фойдаланишда омад биздан юз ўгирди. Худо хоҳласа, кейинги баҳсларда ғалаба учун майдонга тушамиз".

Бахтиёр Ашурматов ("Бухоро" бош мураббийи): "Юзимиз ёруғ бўлди. Шогирдларимнинг биринчи бўлимдаги ўйинлари анча мазмунли чиқди".


Шу тариқа Суперлиганинг 4-тур ўйинлари якунланди. Ўтказилган 7 учрашувда мухлислар жами 15та гол кўришди. Ҳозиргача ўтказилган 34 ўйинда Суперлигада жами 73та гол киритилди. Бу ҳар бир ўйинга 2,14тадан голга тўғри келади.


Турнир жадвали


Тур статистикаси: 

Голлар: 15

Огоҳлантиришлар: 18

Четлатиш: 1

Пенальти: 2



ФАКТ: Суперлиганинг жорий мавсумдаги илк голи ҳозирча "Андижон"нинг чемпионатдаги охирги голи сифатида қолмоқда - Ойбек Қиличев.


ФАКТ: Мазкур турда ўзаро тўқнаш келган ва дуранг ўйнаган "Пахтакор" ҳамда "Сурхон" чемпионатда мағлубиятга учрамаган жамоалар ҳисобланади.


ФАКТ: "Қўқон-1912" ва "Андижон" жамоалари ҳозирча чемпионатда ғалаба таъмини сезмаган жамоалар сифатида қолишмоқда.


ФАКТ: "Навбаҳор" 20 йиллик танаффусдан сўнг Қаршида "Насаф"ни мағлубиятга учратди ва водий жамоалари ичидан дастлабки ғалабага эришган жамоага айланди.


ФАКТ: "Локомотив", "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" чемпионатда дуранг қайд этмаган.


ФАКТ: Энг кўп гол урган жамоа - АГМК (9)


ФАКТ: Энг кам гол ўтказиб юборган жамоа - "Сурхон" (1)


ФАКТ: Энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа - "Қўқон-1912" (11)


ФАКТ: Энг кам гол урган жамоа - "Андижон" (1)


ФАКТ: Суперлиганинг 4-туридан сўнг чемпионатда очко йўқотмаган жамоа қолмади.


ФАКТ: Суперлигадаги илк истеъфо 4-турга келиб руй берди. Кетма-кет учта ўйинда ютқазган "Сўғдиёна" Сергей Лушанни истеъфога чиқарди.


Тўпурарлар


Ассистентлар:

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор") - 2

Жасур Ҳасанов (АГМК) - 2

Зоҳир Пиримов (АГМК) - 2

Шерзод Каримов ("Сурхон") - 2

Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор") - 2

Медина Смит ("Қизилқум") - 2

Музаффар Музаффаров ("Металлург") - 2

Ҳусниддин Ғофуров ("Локомотив") - 2

Арслонмурот Аманов ("Локомотив") - 2

Миржамол Қосимов (АГМК) - 1

Мурод Тошматов (АГМК) - 1

Санъат Шихов (АГМК) - 1

Марат Бикмаев ("Пахтакор") -1

Достон Ҳамдамов ("Пахтакор") -1

Баҳром Абдурахимов ("Металлург") -1

Даврон Ҳошимов ("Локомотив") -1

Игорь Йелич ("Локомотив") - 1

Сардор Мирзаев ("Локомотив") - 1

Шавкат Саломов ("Сурхон") - 1

Аброр Исмоилов ("Сурхон") - 1

Дилшод Жабборов ("Сурхон") -1

Асадбек Собиржонов ("Бухоро") - 1

Азамат Исроилов ("Бухоро") - 1

Иван Соловьёв ("Навбаҳор") -1

Остон Урунов ("Навбаҳор") - 1

Элдор Бойматов ("Қизилқум") -1

Элгужа Григалашвили ("Қизилқум") -1

Алишер Саноев ("Қизилқум") - 1

Шаҳбоз Жўрабеков ("Сўғдиёна") -1

Нуриддин Ҳасанов ("Сўғдиёна") -1

Улуғбек Абдуллаев ("Бунёдкор") -1

Санжар Рашидов (Сўғдиёна) -1

Хуршид Мухторов ("Насаф") -1

Сардор Эминов ("Динамо") -1

Аббос Шодмонов ("Динамо") - 1

Миркомил Лоқаев ("Динамо") - 1

Амиржон Сафаров ("Динамо") - 1

Сергей Тумасян ("Металлург") - 1


Тур дарвозабони - Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")


Тур мураббийи - Андрей Канчельскис ("Навбаҳор")


Тур футболчиси - Жасур Жалолиддинов ("Бунёдкор")


Тур рамзий терма жамоаси


5-тур
18 апрель, пайшанба

БУХОРО — ЛОКОМОТИВ
ПАХТАКОР — ДИНАМО
АНДИЖОН — НАСАФ
19 апрель, жума
ҚИЗИЛҚУМ — ҚЎҚОН-1912
20 апрель, шанба
АГМК — БУНЁДКОР
21 апрель, якшанба
СЎҒДИЁНА — МЕТАЛЛУРГ
НАВБАҲОР — СУРХОН

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика