UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  1 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  4 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  11 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2

Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан старт олади — ПФЛ Янгиликлар

Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан старт олади — ПФЛ

ЎзПФЛ Ижроқўми йиғилишида 2023 йилги мавсум тақвими лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.

Унга кўра, Суперлиганинг янги мавсуми 3 март санасидан эътиборан старт олади.

Лойиҳа ЎФА терма жамоалар бўлимига тақдим этилган. ФИФА кунлари, халқаро мусобақалар инобатга олинган. ЎзПФЛ тақвим лойиҳасини шу йилнинг май ойидаёқ ишлаб чиққанди. Аммо шундан кейин ОФК ўз режаларига қатор ўзгартиришлар киритди. Хабарингиз бор, ташкилот клублар мусобақасини куз-баҳор тизимига ўтказиш арафасида турибди. Қолаверса, 2023 йилги Осиё Кубоги мезбони, бунинг натижасида эса катта эҳтимол билан мусобақа саналари ҳам ўзгарди. Энг сўнгги ўзгаришни ОФК декабрнинг иккинчи декадасида тасдиқлади. Бунгача "Насаф"нинг Чемпионлар Лигасидаги навбатдаги учрашуви 3 февралда ўтиши керак эди. Янги режага кўра, Қарши клуби илк учрашувини 19 февралда ўтказади. Табиийки, ЎзПФЛ режалари ҳам ўзгарди. Тақвим лойиҳасини мана шу ҳавола орқали очиб, матннинг қолган қисмини ўқишда давом этишингиз мумкин.

"Насаф" Қатар мезбонлик қиладиган марказлашган плей-офф ўйинларида муваффақиятли қатнашса, сўнгги учрашувни 26 февраль куни ўтказади. Шу ҳамда бошқа масалалар инобатга олиниб, чемпионатнинг 3 мартдан эътиборан старт олиши масаласи келишилди. Қизиқ тарафи шундаки, 2023 йилги мураккаб ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви фақатгина Суперлиганинг 2-туридан кейин бўлиб ўтади. Боиси Суперкубок учун курашда ҳам "Насаф" бор. U-20 Осиё чемпионати ҳамда март ойидаги ФИФА кунлари шундай қарор қабул қилинишига олиб келди. Мавсумни Суперкубок билан бошлаш ва қолган 12 та клуб илк турни кейинроқ ўтказиши эса тиғиз тақвимга бироз мос келмади. 

2023 йилдан бошлаб Суперлиганинг барча турида шанба ва якшанба кунлари ўйинлар бўлиб ўтади. ЎзПФЛ март-апрелm ҳамда октябрь-ноябрь ойларида якшанба кунги беллашувларни 13:00 дан эътиборан бошлайди ва ўйинлар кечгача давом этади. Мухлислар ташрифи ҳамда терма жамоа манфаатларидан келиб чиқиб, ўйинларнинг шанба ёки якшанбага тўғри келиши масаласи ойдинлашади.

Кубок беллашувлари ҳафта ўрталарига тўғри келади. Финал 29 октябрга режалаштирилган. Иқтисодий имкониятлар, жамоалар режаларидан келиб чиқиб, куз фаслидаги 3 та ФИФА кунлари давомида Лига Rубоги учрашувлари ўтказилиши мумкин. Мазкур мусобақа қўшни мамлакатлар асосий лигалари жамоалари учун очиқ бўлади. Бу борадаги аниқ режа кейинроқ эълон қилинади.

Тақвим шакллантиришда 4 та клубнинг Чемпионлар Лигасида иштирок этиши масаласи ҳам инобатга олинган. Мусобақада муаммоларсиз қатнашиш учун ҳар тўрт клуб келаси йилнинг июнь ойида ОФК лицензиясига эга чиқиши шарт ҳисобланади. 

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика