UZ

Сўнгги янгиликлар

06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  17 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  16

Суперлиганинг 2006 йилги тўпурари: "Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ" Янгиликлар

Суперлиганинг 2006 йилги тўпурари: "Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Павел Соломин Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг имкониятлари ва ҳужумчиларни баҳолади.

"Биринчи навбатда терма жамоамиздан ёрқин ўйин кутмоқдаман. Мен башорат қилишни ёқтирмайман. Чунки футболда олдиндан нимадир дейиш қийин. Ҳозирда Осиёнинг кўплаб жамоалари кучаймоқда. Мен миллий терма жамоамизнинг ҳеч бўлмаганда ярим финалда кўришни истардим. Мусобақада осон ўйинлар бўлмайди.

Муаммо жиддий. Афсуски, бизда индивидуал кучли ҳужумчилар йўқ. Буни Суперлига тўпурарлари статистикаси тасдиқлайди. Фақат Остон Ўрунов бундан мустасно. Терма жамоага келсак, бизда яхши ҳужум чизиғи бор. Ҳар бир футболчи ўйинни ўз қўлига олиши мумкин. Техник жиҳатдан сараланган футболчилар ўрин олган. Мантиқан олиб қаралганда Шомуродовнинг ўрнида Сергеев ўйнаши тўғрироқ бўлади. Игорь ҳозир яхши ҳолатда ва мунтазам равишда гол урмоқда. Бобир Абдихолиқов ҳам мусобақада порлаши мумкин. Унда гол уриш инстинкти яхши ривожланган",- дейди Павел Соломин. 


Батафсил интервьюни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин → ИНТЕРВЬЮ

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика