UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  7 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  5 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  8 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  11 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  5 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2

Суперлигани "ёндираётган" Рубин Хебай — тўпурарлар пойгаси, хориждан бўлаётган таклифлар ва вилоят ҳокими томонидан ваъда қилинган машина ҳақида Янгиликлар

Суперлигани "ёндираётган" Рубин Хебай — тўпурарлар пойгаси, хориждан бўлаётган таклифлар ва вилоят ҳокими томонидан ваъда қилинган машина ҳақида

Жорий мавсум Суперлига баҳсларида доирасида гол+пас тизими бўйича энг сермаҳсул футболчи ҳисобланган Рубин Хебай, сайтимиз журналисти Абдулвосит Бектемировга интервью берди.

- "Андижон" жамоасига ўтишингиздан олдин Ўзбекистон чемпионати ҳақида билармидингиз?

- Ҳа, Суперлигага келишимдан олдин ҳам Ўзбекистон чемпионати ҳақида эшитганман. Мен таклиф келганда рози бўлдим, Ўзбекистон менинг фаолиятимдаги яхши "трамплин" бўла олади.

- Жамоага ва янги чемпионатга мослашиб кетиш қандай кечди?

- Тўғриси чемпионатнинг биринчи баҳсларида бироз қийин бўлди. "Сурхон"га қарши кечган учрашувда ҳакам билан муаммо бўлди ва қизил карточка олдим. Ҳакам мени тушунмагани сабаб ўша вазиятда мени майдондан четлатган эди. Биринчи турда 10 дақиқа ўйнаган эдим, кейин эса қизил карточка ва иккита ўйинни ўтказиб юбордим. Чемпионат ўйинларига мослашиб кетишим учун бироз вақт керак бўлди.

- "Андижон" жамоаси мавсумни қандай ўтказмоқда? Умуман мавсум жамоа учун қандай кечмоқда?

- Менинг фикримча "Андижон" жамоаси жорий мавсумдаги "сюрприз" жамоалардан бири. Мен клубга энди қўшилган вақтларим, кўпчилик "Андижон"ни ўртамиёна ва лигада жон сақлаш учун курашадиган клублар қаторида дейишганди. Ҳозир турнир жадвалида анча баланд ўриндамиз ва биз натижамизни янада яхшилай оламиз.

- Мавсум якунида нечта гол урсангиз ўзингиздан қониқасиз. Масалан 15та ёки 20та?

- Мен ҳар доим ҳар бир учрашувда гол уришга ҳаракат қиламан ва бу менинг ишим. Менинг асосий мақсадимиз "Андижон"га фойда келтириш.

- Драган Черан тўрт мавсумдан буён Суперлигада энг яхши тўпурар бўлиб келмоқда. Жорий мавсум сиз Драганга асосий рақобатчисиз. Тўпурарлар пойгасида Черани қўвиб ўта оласизми?

- Драган билан дўстмиз. Мен Серб тилини биламан ва у билан кўп гаплашамиз. Мен Черандан кўп нарса ўргандим ва ҳали ҳамон ундан ўрганаман. У Ўзбекистонда афсонавий футболчи ҳисобланади, мен эса унга ўхшашга ҳаракат қиламан. У жуда тажрибали ва жуда ақлии футболчи.

- Суперлигада яхши маҳаллий ҳужумчилар жуда кам деб ўйлайсизми? Чемпионатимиздаги тўпурарларнинг деярли барчаси ҳорижлик футболчилар.

- Мен бундай ўйламайман. Ҳар бир ҳужумчи гол уришни билади, лекин ҳужумчиларнинг майдонда бажарадиган вазифаси тактикага боғлиқ. Ҳа, ҳозирча энг кўп гол ураётган ҳужумчиларнинг барчаси легионерлар. Мен ҳеч кимни рақобатдош сифатида кўрмайман, улар менинг дўсталрим. Мен ўзимга ўзим энг катта рақобатчиман. Терма жамоангизда Элдор Шомуродов бор ва у Италияда тўп тепади. Бу Ўзбекистонда яхши ҳужумчилар борлигидан дарак беради.

- "Олимпик"на қарши кечган учрашувдан сўнг. Андижон вилоят ҳокими сизга машина ваъда қилди. Сиз ўзингиз истаган машина русумини танладингизми?

- Мен унга хоҳлаган машинанингизни совға қилаверинг дедим. Сабаби бу совға ва мен уни танламайман. У нимани истаса мен қабул қиламан, чунки бу совға. Мен унга раҳмат айтдим, сабаби бу нарса шартномамда йўқ эди. У ўзи истаган ҳолда мени тақдирлади. Суҳбат жараёнида у мени табриклади ва мухлисларни хурсанд қилишда давом этишимни илтимос қилди.

- Ёзги трансферлар ойнасида сизга ҳориж клубларидан таклиф бўлдими?

- Ҳа, таклифлар бўлди. Лекин мен ҳозир "Андижон"даман ва бор эътиборимни жамоамнинг натижаларини яхшилашга қаратганман. кимдур таклиф билан чиқса марҳамат менинг агентим билан гаплашсин. Мен эса ҳозирча бандман. Амалдаги шартномам бор.

- Иккинчи даврадан сўнг, турнир жадвалидаги нечинчи ўрин "Андижон" учун қониқарли бўлади?

- Бизнинг мақсадимиз энг яхши натижани қайд этиш. Ҳозир биз турнир жадвалининг марказидамиз. Муҳими бизда босим йўқ ва биз бемалол натижаларимизни яхшилай оламиз. Мавсум якунланганида эса, жамоанинг натижаларига баҳо бера оламиз.

- "Андижон" жамоасининг футболчиларнинг ойликларичи бўйича қарздор деган ҳабар эшитдим? Клуб футболчиларга икки ойлик маош қарздор экан. Бу тўғри маълумотми?

- Мен жамоанинг муаммолари ҳақида гапиришни истамайман. Жамоа бир оила. Оила ичидаги муаммоларни ташқарига олиб чиқиш нотўғри. "Андижон" менинг оилам ва мен оиламдаги муаммоларни ўзимнинг шаҳсий муаммоларимдек қабул қиламан ва уларни ҳеч кимга айтмайман.

- Мавсум якунида сизга яна таклифлар бўлиши аниқ. Ўзбекистонда қолиш ниятингиз борми? Келажагингиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Мен ҳозир "Андижон"даман ва асосий мақсадим жамоага ёрдам бериш. Таклифлар бўлса, мен биринчи навбатда "Андижон" раҳбарияти билан гаплашаман. Мен бу ерда бахтлиман ва ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Мавсум якунида эса агентим билан маслаҳатлашаман ва таклифларни кўриб чиқаман. Унга қадар эса мен кўпроқ гол уришим ва жамоамга фойда келтиришим керак.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика