UZ

Сўнгги янгиликлар

20:26А Серия. "Лацио" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:10Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  18 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  43 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  11 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  1 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  1 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  2 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  7 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3

Суперлигага 11 февраль куни жонли эфирда қуръа ташланади Янгиликлар

Суперлигага 11 февраль куни жонли эфирда қуръа ташланади

Аввалроқ қуръа 10 февраль куни бўлиб ўтиши маълум қилинганди.

Аммо маълум сабаблар туфайли ЎзПФЛ жараённи 1 кунга кечиктирди. 

Бунгача қуръа жараёнига барча клуб вакиллари таклиф этиб келинаётганди. Аммо ҳозирда Суперлиганинг қатор клублари хориж йиғинида бўлиб турибди. Январь ойида футболчилари асосан терма жамоалар билан бирга бўлди. Мавсумга оз қолаётганидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ клубларнинг тайёргарлик жараёнига бевосита таъсир ўтказишни истамади. 

Шунингдек, жорий мавсумдан бошлаб футбол клубларининг ўз йиллик сметасини ЎФА билан келишиши амалиёти йўлга қўйилди. Унга қадар эса клублар ўз футболчиларини ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказа олмайди. Бунинг натижасида футбол клублари ўтган йилнинг 6 декабрь санасидан бошлаб очиқ турган трансфер ойнаси давомида роппа-роса икки ой йўқотишларига тўғри келди. Олдиндаги 18 кун давомида улар барча масалага улгуришлари талаб этилади. 

Шуларни инобатга олиб, Суперлига қуръа маросими “Спорт” телеканали студияси орқали жонли эфирга олиб чиқилади. Қуръа ҳаққоний ўтаётганини назорат қилиш учун унга клубларнинг Тошкентда бўлиб турган бир қатор вакиллари ҳам таклиф этилади. 

Хабарингиз бор, айни кунларда “Спорт” Хитойда давом этаётган қишки Олимпиада ўйинларини намойиш қиляпти. Юқоридаги ҳолатлар сабаб телеканал ва ЎзПФЛ келишиб, қуръа маросимини 1 кун кейин 21:30 да эфирга олиб чиқишга қарор қилди. 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика