UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  0 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14

Суперлигада мухлислар ташрифи. Ўсиш қанчалик юқори? Янгиликлар

Суперлигада мухлислар ташрифи. Ўсиш қанчалик юқори?

Суперлигада ўйинлар турдан турга қизимоқда, бу эса стадионларга янада кўп мухлисларнинг келишига сабаб бўляпти.

Футбол аввало ишқибозлар учун, бўм-бўш трибуналар қаршисида ким ҳам тўп тепишни хоҳларди дейсиз. Бу йил Суперлигамизда жуда кўп янгилик кузатилмоқда. Бемалол энг катта янгилик сифатида барча учрашувларнинг "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётганини айта оламиз. 

Бундан ташқари, стадионларга яна мухлисларнинг қайтаётгани ҳам қувончли ҳолдир. Аввалги йиллари водий, Қарши, Бухоро ва Самарқандда ҳартугул ишқибозлар футбол кўргани келарди, аммо Тошкентда жуда камайиб кетганди. Бу йилдан мухлислар ташрифи яна орта бошлади. Гарчи ўйинлар жонли равишда ТВ орқали намойиш этилаётган бўлса-да, ишқибозларнинг жонли футбол кўраман деб стадионга ошиқаётгани ёқимли ҳолат дея оламиз. 

Мухлислар ташрифи пойтахтдаги баҳсларда ҳам турдан турга ортяпти. Тошкентда фақат миллий терма жамоани ҳисоблга олмаганда клублар иштирокидаги баҳсларга одам келмай қўйганди. Лекин Суперлигада формат ўзгариши туфайлими, клублар ўртасидаги рақобат кучайганиданми ҳар ҳолда мухлислар сони орта бошлади. 

Шу ўринда ишқибозларга яратилаётган шароитларни ҳам алоҳида тилга олиб ўтиш жоиз. Хусусан, оилавий секторларнинг ажратилиши, стадионга кираверишда клуб атрибутикалари ҳамда егулик сотиладилан дўконлар йўлга қўйилиши, футболдан олдин турли кўнгилочар тадбирлар ташкил этилиши, албатта булар ҳам мухлис келишига сабаб бўлмоқда. 

Келинг, шу ўринда Суперлиганинг ҳар бир клубига тўхталиб, уй учрашувларида мухлис тўплаш бўйича ўтган йил ва бу йилги рақамларни ўзаро солиштириб кўрамиз. 

"ЛОКОМОТИВ"
Уйда битта ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 3,000
2017 йил: 1,500

"Локомотив" ҳозирча ўз майдонида битта ўйин ўтказди. "Металлург" билан кечган баҳсга 3000 нафар мухлис келди. Ўтган йил "Локо"нинг очилиш учрашувига 1500 ишқибоз келганди. Демак, бу йил икки баробар ўсишга эришилган. 

"ПАХТАКОР"
Уйда учта ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 15000/12000/15000
2017 йил: 4000/2000/1000

"Пахтакор" ўз майдонида учта ўйин ўтказди ва учаласида ҳам мухлислар ташрифи мақтагулик бўлди. Тўғри, "Пахтакор"нинг стадиони катта, шу боис 10-15 минг мухлис ҳеч нарса бўлмай қолиши мумкин. Аммо рақамлар борасида ўсиш яққол борлиги кўзга ташланиб турибди.  

"БУНЁДКОР"
Уйда учта ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 12,000/20,000/15,000
2017 йил: 509/507/705 

"Бунёдкор" бирданига катта сакрашни амалга оширди. Ўтган йил жамоанинг биринчи учта уй учрашувига ҳаммасини қўшганда ҳам икки минг одам келмаганди. Бу йил эса 10 мингдан кам бўлаётгани йўқ. Таққослаш учун ўтган йил "Бунёдкор"нинг дастлабки ўйинига 509 мухлис келганди, бу йил эса кўрсаткич бирданига ошиб кетди - 12 минг.

"НАСАФ"
Уйда иккита ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 10,000/14,000
2017 йил: 6,200/4100 

"Насаф" Қаршида ҳозирча иккита ўйинда майдонга тушиб бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Ўтган йил билан таққослаганда "Марказий" стадионга келувчилар сони анча ошганини кўриш мумкин. Ўтган йил "Насаф"нинг дастлабки иккита баҳсига 10 мингдан сал кўп мухлис келган бўлса, бу йил битта ўйиндаёқ бу рақам уриб қўйилди. 

АГМК
Уйда иккита ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 8,300/8,400
2017 йил: 4,900/2,400 

Олмалиқдаги стадионга ҳам ташриф буюрувчилар сони ортди. Эндиликда телевизор орқали кўрганимизда АГМК стадиони бўш кўринмаяпти. Жамоа ўз майдонида "Локомотив"ни мағлуб этганидан сўнг кейинги баҳсларда бу кўрсаткич янада ошса керак. 

"МЕТАЛЛУРГ"
Уйда иккита ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 8,100/5,600
2017 йил: 1,000/900 

"Металлург" ўтган йил ўз майдонида ўйнаганида стадионга нари борса мингта одам келарди. Бу мавсум эса мухлислар сони ҳатто 8 минг нафарга чиқди. Буни албатта Бекобод жамоаси учун яхши кўрсаткич дея оламиз. 

"НЕФТЧИ"
Уйда иккита ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 19,000/18,000
2017 йил: 8,100/4,200 

"Нефтчи" ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида бўш ўйин кўрсатгани сабабли кўплаб мухлисларини йўқотиб қўйди. Мана энди секин-аста жамоа эски дамларига қайтишга ҳаракат қиляпти. Ҳозирча Фарғонада иккита ўйин ўтказган "Нефтчи"ни кўриш учун стадионга 20 мингга яқин мухлис келди. Ўтган йил бу кўрсаткич ҳатто 500 нафарга тушиб қолганди. 

"НАВБАҲОР"
Уйда битта ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 25,000
2017 йил: 12,300 

"Навбаҳор" мухлислар бўйича асло нолимаса ҳам бўлади. Чунки Наманганда ҳар доим одам кирган. Тўғри, баъзи йиллари "Навбаҳор"нинг мухлислари анча камайиб кетганди. Аммо жамоа ўзини кўрсатиши натижасида яна ишқибозлар стадионга қайта бошлади. "Навбаҳор" ҳозирча ўз майдонида битта ўйин ўтказди ва "Локо" билан баҳсга 25 минг томошабин келди. 

"ҚЎҚОН-1912"
Уйда битта ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 12,200
2017 йил: 8,100 

"Қўқон-1912" ҳам ўз майдонида ҳозирча битта учрашув ўтказди ва "Навбавҳор"га қарши мавсумнинг очилиш ўйинига 12 мингдан зиёд мухлис келди. Жамоа яхши ўйнаб турса бўлгани, қўқонлик мухлислар стадионни асло ҳувиллатиб қўйишмайди. 

"ҚИЗИЛҚУМ"
Уйда учта ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 11,000/7,300/8,500
2017 йил: 7,500/10,000/8,700 

"Қизилқум"да рақамлар кўрсаткичи ўтган йилги билан деярли бир хил. Ҳозирча жамоанинг уй баҳсларига етти мингдан кам одам тушмаяпти. Навоийда ҳам доим мухлислар ташрифи деярли бир хил бўлган. 

"СЎҒДИЁНА"
Уйда иккита ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 8,500/9,300
2017 йил: 3,700/5,200 

Бу мавсум Жиззахда ҳам мухлислар борасида ўсиш кўзга ташланяпти. Жамоанинг ўтган йил ҳатто очилиш ўйинига беш минг мухлис келмаганди. Аммо бу йил одамлар сони анча кўпайди. Фақат "Сўғдиёна" қайд этаётган натижалар мухлисларга ёқмаяпти, холос. 

"БУХОРО"
Уйда иккита ўйин.
Мухлислар ташрифи бўйича кетма-кетлик
2018 йил: 13,400/14,800
2017 йил: 12,200/7,600 

Бухорода ҳам доим кўп сонли мухлислар жамоани қўллаб туришади. Ўтган йил "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Локомотив" каби клублар борганида стадионга 20 минг мухлис келганди. Бу мавсум ҳам шундай бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Аслида олганда "Бухоро" учун 10 минг нафардан кам одам келиши бироз ғалати кўринса керак. 

Х.Холиқов. 

Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика