UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  66 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  3 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  13 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Аввал хабар берилаганидек, бугун "Бунёдкор" академияси биносида Суперлига ва ПРО-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди.

Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати эълон қилди. ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳар бир турдан кейин ўйинларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиб борилмоқда. Бугун ҳам ЎФА мутахассислари томонидан сўнгги турда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолар кўрсатиб ўтилди ва кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этганини таъкидлаб ўтиш зарур. Улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳакамларга ва мутахассисларга мурожаат қилишди. Қизғин баҳсу мунозаралар асосида кечган очиқ мулоқот кўринишидаги йиғилишда кўплаб муҳим маълумотлар билдирилди. 

Семинар давомида йиғилганларга турли видеолавҳалар намойиш қилиниб, уларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўйин қоидаларига киритилган баъзи жузъий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика