Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев
03 июл 2020 18:23
Янгиликлар
Суперлига. Тур дарвозабони - Исломжон Абдуллаев
Coca Cola Суперлигада 7-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.
Суперлига. Еттинчи тур рамзий терма жамоаси
Ортда қолган 7-турнинг энг яхши дарвозабони деб "Андижон" аъзоси Исломжон Абдуллаевни топдик. "Бургутлар" ўз майдонида "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боришди. Беллашув давомида кипер учта сейвни амалга оширди. Қизиғи, Абдуллаев ўтган турдан бошлаб асосий таркибда тушишни бошлаганди.
Шу тариқа, бу турда чиройли сейвлари билан ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган Исломжон Абдуллаев 7-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар