UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  0 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  3 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  1 18:40Мбаппе эффекти! "Реал" яна дунёнинг энг қиммат футбол бренди  3 18:05"Реал"дан навбатдаги юриш. Жамоа етакчиси шартномани узайтирди  2 17:39"Нефтчи" тез орада навбатдаги трансферни эълон қилади  5 17:19Мбаппе "Реал"даги дебют ўйинидаёқ соврин ютиши мумкин  1 16:46Расман: Қувондиқ Рўзиев - "Нефтчи" футболчиси!  4 16:36Питер Одемвингие 2019 йил "Бунёдкор"га ўтиши мумкин эди  4 16:25Here we go! Мейсон Гринвуд - "Марсель" футболчиси!  4 16:04Про лига аъзоси "Дўстлик" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  0 15:37"Сурхон" назорат баҳсида Тожикистон клубини мағлуб этди  11 15:16"Реал"дан навбатдаги юриш! Мадридликлар "Ливерпуль"дан Александер-Арнолдни олиб келишмоқчи  2 14:36Тезкор! "Реал"га ўтишни хоҳлаган футболчи МЮ билан шартнома тузади, у бугун Англияга учади  12

Суперлига. 2 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда Нимели "Сурхон"га "Металлург" устидан ғалаба келтирди Янгиликлар

Суперлига. 2 та қизил карточка кўрсатилган ўйинда Нимели "Сурхон"га "Металлург" устидан ғалаба келтирди

Coca Cola Суперлигаси 11-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Сурхон

Силванус Нимели - 36'

Суперлига. 11-тур

20/05/2023, 19:30

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
26'  Камрон Саидазимов
36'  Силванус Нимели
58'  Асилбек Жумаев (Асадбек Каримов)
60'  Беҳруз Шайдулов
69'  Азиз Пирмуҳаммедов (Тамирлан Жамалутдинов)
83'  Асадбек Каримов (Суннатуллоҳ Ҳамиджонов)
83'  Бобур Асқаров (Жаҳонгир Абдусаломов)
90'  Артём Потапов
12'  Эргаш Исмоилов
46'  Худойшукур Сатторов (Бектемир Абдуманнонов)
46'  Абдужалил Маназаров (Ҳусниддин Ғофуров)
72'  Аброр Тошқўзиев
90'  Ҳусниддин Ғофуров

"Сурхон" – "Металлург" 1:0 

20 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:30

Гол: Сильванус Нимели (Бобиржон Асқаров) 36'

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев

Қанот ҳакамлари: Александр Буров, Акмал Ғиёсов

Захира ҳаками: Умиджон Раҳимов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

АVAR: Алишер Усмонов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Сурхон": 1.Артём Потапов (с), 2.Бобиржон Асқаров (Жаҳонгир Абдусаломов, 83), 5.Азизбек Пирмуҳаммадов (10.Тамирлан Жамалутдинов, 69), 6.Артём Сокал, 7.Достон Турсунов, 8.Хумоюн Шербўтаев, 18.Сильванус Нимели (77.Асадбек Каримов, 58, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 83), 27.Асилбек Жумаев, 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Комрон Сайдазимов.

Захира: 13.Азизхон Исоқов, 4.Шамиль Гасанов, 9.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 16.Артём Филипосян, 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 22.Жавоҳир Жўраев.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов (10.Бектемир Абдуманнонов, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 11.Дамир Темиров, 14.Аброрбек Тўшқўзиев, 17.Владислав Касминин, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Абдужалил Маназаров (7.Ҳусниддин Ғофуров, 46), 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 97.Муҳаммадали Алиқулов.

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Риан Исломов, 20.Далер Шарипов, 23.Беҳруз Шодмонов, 29.Диёрбек Тоиров, 55.Филип Стаменкович, 91.Марко Обрадович.

Огоҳлантиришлар: Беҳруз Шайдулов (60), Аброрбек Тўшқўзиев (72), Ҳусниддин Ғофуров (90), Артём Потапов (90+4). 

Четлатишлар: Эргаш Исмоилов (12), Комрон Сайдазимов (26).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Баҳс якунида термизликлар посбони ҳам сариқ карточка ишлади. 

Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

90. Ҳусниддин Ғофуров сариқ карточка олди. 

88. Достон Турсуновнинг зарбага ўхшаш узатмаси ноаниқ кўриниш олди. 

83. "Сурхон"да 2 та алмаштириш: Асадбек Каримов ўрнига Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Бобиржон Асқаров ўрнига Жаҳонгир Абдусаломов майдонга туширилди. 

79. Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозабон томонидан бартараф қилинди. 

75. Асадбек Каримов чапда финт билан ҳимоячидан ўтиб кетиб, мухлисларга яхши кайфият улашди. 

72. Аброр Тошқўзиев кичик фол эвазига рақиб қарши ҳужумини тўхтатиб қўйгани учун жазоланди. 

72. Зарбааа! Нимелининг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

69. Азизбек Пирмуҳаммадов ўрнига Тамирлан Жамалутдинов баҳсни давом эттирадиган бўлди. 

67. Азизбек Пирмуҳаммадовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

65. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг зарбасини Потапов хотиржам эгаллаб олди.

61. Зарба! Тошқўзиевнинг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. 

60. Қулай имкониятга чиқиб бораётган Дамир Темировни йиқитган Беҳруз Шайдулов сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

58. "Сурхон"да алмаштириш: Асилбек Жумаев ўрнига Асадбек Каримов ўйинга қўшилди. 

58. Сильванус Нимели ҳимоячилар қуршовида бўлишига қарамасдан, кучсиз бўлса-да, зарба берди. 

55. Зарбааа! Бектемир Абдуманноновнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

50. Шаҳзодбек Ғофурбековнинг узатмасидан кейин Бектемир Абдуманнонов чалқанча услубда зарба йўллашга уриниб кўрди. 

46. "Металлург"да 2 та ўзгариш: Худойшукур Сатторов ўрнига Бектемир Абдуманнонов, Абдужалил Маназаров ўрнига Ҳусниддин Ғофуров тушди. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Танаффус! 

45+2. "Металлург" бу ўйини билан нимани кўзлаяпти, тушуниш қийин. 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. Маназаровнинг ҳаволатиб узатган тўпи анча ноаниқ кўриниш олди. 

40. "Металлург" сафида Забиҳиллио Ўринбоев фаол ҳаракат қилмоқда. У майдон марказида тўпни назорат қилиб турган пайтда унга нисбатан қоидани бузишди. 

36. ГОООООООЛ! Владислав Касмининнинг хатоси қимматга тушди. Тўп "Сурхон"га "совға" қилингач, Асқаров Сильванус Нимелига пас берди, ҳужумчи эса қийинчиликсиз ҳисобни очди! 

33. Сильванус Нимели майдон марказида икки нафар рақибини ортда қолдирди, бироқ қоида бузиш қурбони бўлди. 

28. Четлатишлар бўйича – 1:1. Ҳисоб – 0:0. Давом этамиз.  

26. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев сариқни яна қизилга алмаштирди. 

25. Энди Сайдазимов билан боғлиқ вазият VAR'да текширилмоқда. У оёғини тик ҳолда бош томон йўналтирганди.  

23. Комрон Сайдазимов Муҳаммадали Алиқуловга нисбатан қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди. 

22. Забиҳилло Ўринбоев ҳаводан келган тўпни икки рақиб қуршовида тўхтатишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. 

18. "Сурхон" тўпга эгалик қилиб, вазият ҳосил қилишга шошилмаяпти. 

15. Бекободликлар жуда қийин аҳволда қолишди. 

12. Ҳакам Исмоиловнинг ҳаракатини VAR'да кўриб чиқди ва сариқни қизил карточкага алмаштирди.  У Достон Турсуновга нисбатан жуда қўпол ўйнаганди.

11. Эргаш Исмоилов қоидабузарликка йўл қўйгани учун сариқ карточка олди. 

7. Асилбек Жумаев марказдан ёриб кирмоқчи бўлди, аммо ҳимоячилар унга тўсқинлик қилишди.

4. Сильванус Нимели рақибни таъқиб қилиб, бурчак тўпи ишлаб олди. 

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:30 да бошланади.

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика