UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  1 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  5

Суперлига. "Сурхон" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Бунёдкор" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. "Сурхон" мавсумдаги иккинчи ғалабасини "Бунёдкор" устидан қўлга киритди

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Бунёдкор" учрашуви ниҳоясига етди.

Суперлига. 11-тур

"Сурхон" – "Бунёдкор" 1:0  

29 май. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 19:00

Гол: Зоир Жўрабоев (Камрон Сайдазимов) 27'

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Қанот ҳакамлари: Элнур Дониёров, Артём Калинин

Захирадаги ҳакам: Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

VAR ассистенти: Александр Сидоров

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Лазиз Қўчқоров

"Сурхон": 35.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Жавоҳир Соҳибов (26.Улуғбек Абдуллаев, 69), 5.Серхио Родригес, 8.Бахтиёржон Қосимов (с), 10.Муродбек Бобожонов (13.Мирослав Маркович, 77), 19.Нуриддин Ҳасанов (9.Зоҳир Пиримов, 83), 23.Абдул Азиз Юсупов (55.Шарафиддин Шобиров, 83), 33.Тохиржон Шамситдинов, 66.Беҳруз Шайдулов, 99.Камрон Сайдазимов 

Захира: 86.Даврон Мерганов, 7.Ислом Тошпўлатов, 24.Фарҳод Маматқулов, 60.Ўрал Чориев, 64.Самандар Қодиров.

"Бунёдкор": 91.Зафар Сафоев, 4.Даврон Эргашев (с), 5.Дилшод Жўраев (21.Ғайрат Азизхўжаев, 84), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Франсис Нарх, 10.Расул Йўлдошев (19.Билол Туплиев, 42), 17.Фарҳод Мираҳматов, 22.Усмонали Исмоналиев (29.Музаффар Олимжонов, 46), 34.Суҳроб Иззатов, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов (14.Ҳусайн Эргашбоев, 58), 49.Иброҳим Томива

Захира: 71.Сарвар Каримов, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 23.Андрей Гулямов, 28.Жасур Холдоров, 88.Жаҳонгир Ўрозов

Сурхон

Зоир Жўрабоев - 27'

Суперлига. 11-тур

29/05/2022, 19:00

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
27'  Зоир Жўрабоев
27'  Камрон Саидазимов
69'  Жавоҳир Соҳибов (Улуғбек Абдуллаев)
77'  Мурод Бобожонов (Мирослав Маркович)
83'  Нуриддин Ҳасанов (Зоҳир Пиримов)
83'  Абдулазиз Юсупов (Шарофиддин Шобиров)
42'  Расул Йўлдошев (Билол Туплиев)
46'  Усмонали Исмоналиев (Музаффар Олимжонов)
58'  Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Ҳусайин Эргашбоев)
84'  Дилшод Жўраев (Ғайрат Азизхўжаев)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


БАҲС ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. Сўнгги дақиқалар ҳам қизғин тусда ўтмоқда. "Бунёдкор" ютқазишни хоҳламаяпти, "Сурхон" эса ғалаба қилишни истамоқда. 

84. "Бунёдкор"да ўзгариш: Жўраев ўрнига Азизхўжаев туширилди.

83. "Сурхон"да 2 та ўзгариш: Ҳасанов ўрнига Пиримов, Юсупов ўрнига Шобиров баҳсни давом эттиради. 

80. Зарбааа!  Мираҳматовнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш касб этди. 

77. "Сурхон"да ўзгариш: Бобожонов ўрнига Маркович майдонга тушди.

76. Уууух! Ўлмасалиевнинг яқин масофадан берган зарбаси аниқ бўлмади.

74. Ҳимоячилар бирга-бир вазиятга чиқиб бораётган Нархни йиқитишди, бироқ вазият ВАРда текширилди ва учрашувни давом эттириш лозимлиги тушунтирилди.

73. Ууууух!  Фарҳод Мираҳматовнинг жарима орқали чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза тўсинини қақшатди. Эҳ, қандай зарба! 

69. "Сурхон"да алмаштириш: Жавоҳир Соҳибов ўрнига Улуғбек Абдуллаев майдонга туширилди. 

66. Бош ҳакам футболчилар сув ичиб олишларига имконият яратди. 


63. Зарба!  Ҳусайн Эргашбоевнинг бош билан йўллаган зарбаси манзилга аниқ бормади. 

58. "Бунёдкор"да алмаштириш: Муҳаммадодил Қаҳрамонов ўрнига Ҳусайн Эргашбоев майдонга тушди. 

57. Зарбааа! Даврон Эргашевнинг жаримадан йўллаган зарбасига сал аниқлик етишмади. 

50. Зоир Жўрабоев катта саҳнага чиқиб, "подкат" орқали тўпни рақибдан олиб қўйди.

46. "Бунёдкор"да ўзгариш: Усмонали Исмоналиев ўрнига Музаффар Олимжонов ўйинни давом эттиради. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди. 

42. "Бунёдкор"да ўзгариш: Расул Йўлдошев ўрнига Билол Туплиев ўйинни давом эттиради. 

38. Исмоналиев қулай имкониятга эга чиқди, бироқ ноаниқ зарба йўллади.

35. Ууух! Франсис Нарх бирга-бир ҳолатга чиқиб борди, бироқ Эшбўтаев хавфни батараф қилди. Вазият якунида офсайд қайд этилгани эълон қилинди.


27. ГООООООООООЛ!  Камрон Сайдазимовнинг бурчак зарбасидан амалга оширган узатмасидан сўнг Зоир Жўрабоев бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

26. Абдул Азиз Юсупов Расул Йўлдошев билан тўқнашувда қатнашди.

24. Жавоҳир Соҳибов Мурод Бобожоновни пас билан таъминлади. Ҳужумчи дарвозага зарба берди, аммо тўп ноаниқ кўриниш олди. 

17. Зарбааа! Бахтиёржон Қосимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.

14. Муҳаммадодил Қаҳрамонов майдон марказига яқин ҳудудда Абдул Азиз Юсуповни йиқитди. 

11. Зарба!  Муродбек Бобожонов жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қолди. 

9. Камрон Сайдазимовнинг бурчакдан ошириб берган тўпини "Бунёдкор" ҳимоячилари дарвоза олдидан узоқлаштиришди. 

4. Зарба!  Франсис Нарх жарима майдончаси ичига осонликча ёриб кирди ва зарба йўллади, аммо тўп йўлига рақиблар тўғаноқ бўлишди.

1. Ўйин бошланди! 


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика