

Қуйи олтилик жамоалари орасида 3-ўринни эгаллаган "Қўқон-1912" жамоаси охирги 6та ўйинда мағлубиятга учрамади. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари сўнгги бор 26-турда сафарда "Сўғдиёна"га имкониятни бой беришганди.
Шундан сўнг қўқонликлар уйда иккита ғалаба ва бир дуранг, сафарда ҳам иккита ғалаба ва бир дуранг қайд этишди. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Нефтчи" ҳамда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. Сафарда эса АГМК ва "Нефтчи"дан устун келиб, "Насаф" билан 1:1 қайд этди.



