UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  1 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  11 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  8 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" – "Хоразм" учрашуви қолдирилди

Бунга яқин кунларда Самарқандда ўтказиладиган тадбир сабаб бўлди.

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини Самарқанддаги тадбирлар сабаб бошқа кунга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.

"Суперлига 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Хоразм" ўйини 5 апрель санасига режалаштирилганди. Мазкур беллашув Самарқанд шаҳридаги тадбирлар сабаб қолдирилди. 

3-5 апрель кунлари Самарқанд Марказий Осиё — Европа иттифоқи расмий саммити ҳамда “Марказий Осиё глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирдамлик” мавзусидаги халқаро конференцияга мезбонлик қилади. Шундан келиб чиқиб, Суперлига жамоаларининг шаҳарга кириши, ҳаракатланиши ва футбол учрашувини ташкил этишда муаммолар юзага келишини олдини олиш мақсадида Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага Суперлига ўйинини кўчириш таклифи билан чиқди.

Табиийки, бундай ҳолат ҳар икки жамоа футбол мухлисларининг ўйинни бевосита стадиондан томоша қилишида ҳам айрим чекловларга сабаб бўлиши мумкин. Бунинг олдини олиш мақсадида Лига Самарқанд вилояти ҳокимлигининг таклифини қабул қилади. 

Эндиликда Суперлига 4-туридан ўрин олган Қизилқум — Хоразм ўйини апрель-май ойларидаги тақвим, шунингдек, ҳар икки жамоа таркибида миллий терма жамоаларга жалб этилиши мумкин бўлган футболчилар камсонли эканлигидан келиб чиқиб, ФИФА кунлар вақтида — 6-июн куни ташкил этилади", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика