UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  5 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

Суперлига. "Қизилқум" — "Сурхон". Превью Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" — "Сурхон". Превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 1-тур ўйинлари давом эттирилади.

Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўтган мавсум Суперлигада 11-ўринни эгаллади. Ўтиш ўйинида эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этиб, лигада қолишни уддалаганди. "Сурхон" эса жадвалнинг ўртасида — 7-ўринда мавсумни тугатди. Икки жамоа ҳам мавсумни мувоффақиятли бошлашни истайди, шу боис бу ўйин муҳим аҳамиятга эга.

Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

"Қизилқум" янги мавсумга тайёргарликни Навоийдаги "Кимёгар" спорт мажмуасида бошлади. Илк назорат учрашуви "Машъал"га қарши ўтказилиб, учрашувда ҳисоб очилмади. Кейинчалик Тошкентга кўчган машғулотлар давомида "Локомотив"га қарши беллашувда ҳам дарвозаларга тўп киритилмади. Шунингдек, "Хоразм"га баҳсда ҳам кучлар тенг келди — 1:1. Қизиғи, навбатдаги тўртинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди — "Арал"га қарши учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.

Тайёргарликнинг навбатдаги қисми Туркиянинг Анталья шаҳрида ташкил этилди. Мазкур мамлакатда тўртта назорат учрашуви ташкил этилиб, КХДР терма жамоаси (0:1), Украинанинг "Левий Берег" (1:1), Грузиянинг "Телави" (2:1), "Самгурали" (0:0), Гарежи (3:0), Қирғиз Республикасининг "Дордой" (2:1) ҳамда Россиянинг "Чертаново" (4:1) клублари рақиблик қилди.

Кўриниб турибдики, навоийиликлар кетма-кет олти дуранг ва бир мағлубиятдан сўнг ўз ўйинларини топиш олган ва янги футболчилар тил топишишига эришилган деб ўйлаш мумкин. 

Дарвоқе, "Қизилқум"ни Акаки Шулая, Муҳаммадали Ғиёсов, Роберт Озолс сингари етакчи футболчилари тарк этди. Улар ўрнига Санжар Қувватов, Жаба Жигаури, Душан Мийич, Ален Машович, Никола Кумбурович, Фарҳод Бекмуротов, Дилшод Комилов, Роман Папарига сингари маҳаллий ва легионер тажрибали ўйинчилар жалб этилди. Шунингдек, бир қатор футболчилар билан шартнома муддати узайтирилди.

"Сурхон" ҳам хорижий йиғинни Туркияда ўтказиб, Сербиянинг "Црвена Звезда" (1:3), "Воеводина" (0:1), "Железничар" (0:0), "Явор" (1:0), "Единиство" (4:3), Грузиянинг "Рустави" (1:0), Косовонинг "Фероникели" (2:0), Даниянинг "Видорве" (1:3), Россиянинг "Рубин" (2:2), "Спартак-2" (1:0), Туркманистоннинг "Аҳал", клублари ва КХДР терма жамоаси (1:3)га қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Сўнгра Тошкентдаги йиғинда ФарДУ (0:1) ва Тожикистоннинг "Регер-ТадАЗ" ва "Хўжанд" (2:0) жамоаларига қарши ўйинлар ташкил этилди.

"Сурхон"ни қишда Бобур Асқаров, Тамирлан Жамалутдинов, Фаррух Икромов сингари етакчилар тарк этди. Суннатилла Поёнов, Шерзод Комилов, Нодир Абдихолиқов ҳамда бошқа ёш ва тажрибали футболчилар билан шартнома имзоланди.

Ўзаро ўйинлар тарихи

Жамоалар Ўзбекистон чемпионатлари доирасида 22 маротаба тўқнаш келган бўлиб, 7 тасида "Қизилқум", 10 тасида "Сурхон" ғалаба қозонган. Яна 5 ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати — 24:20, "Сурхон" фойдасига.

Имкониятлар

Мазкур беллашувда таркиб ва сўнгги тайёргарлик ўйинлари нуқтаи назаридан "Қизилқум" кичик устунликка эга. Бироқ ёш ва шижоатга "Сурхон" илк турда жиддий қарама-қаршилик кўрсатиши аниқ. Тахминимизча, бўлажак беллашув дуранг билан якунланиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" — "Сурхон" учрашуви Тошкент вақти билан соат 17:45 да бошланади.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика