UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  0 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   3 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  7 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  52 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0 18:48AS: Зидан ёзда Франция терма жамоасини бошқаради   1

Суперлига. "Қизилқум" "Нефтчи"ни йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

Суперлига. "Қизилқум" "Нефтчи"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" учрашуви бўлиб ўтди.


ҚИЗИЛҚУМ – НЕФТЧИ 3:0
1 апрель 2022 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони
Ҳакамлар:
Абдурашид Худойберганов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов

Голлар: Александар Станисавлевич 29 пенальти, - 1:0. Темурхўжа Абдухолиқов 51, - 2:0 (Александар Станисавлевич). Темурхўжа Абдухолиқов 66 пенальти, - 3:0.

 "Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Санжар Шоаҳмедов, 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станисавлевич, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Тимур Набиев, 8.Шаҳзод Туропов, 9.Ҳумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Салим Мустафоев, 18.Жасур Азимов, 25.Азизбек Усмонов, 29.Габриэль Гонсало Ритакко, 32.Илҳом Кенжаев, 43.Шон Пол Комолафе.

"Нефтчи": 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 6.Сирожиддин Қўзиев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 28.Даниэль Стойкович, 31.Марко Шарич, 44.Дарко Станоевич, 46.Шаҳзод Убайдуллаев, 70.Аббос Ғуломов, 80.Александр Ешич.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 7.Ойбек Қиличев, 8.Шерзод Каримов, 9.Суннатилла Абдуллажонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 99.Улуғбек Ҳошимов.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. "Қизилқум" - "Нефтчи" 3:0

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБА! Ойбек Қиличевнинг зарбаси анча ноаниқ кетди

87. Ўзгариш. "Қизилқум". Жўраев ўрнига Абдуалимов

80. Ўзгариш. "Қизилқум". Муҳаммадиев ўрнига Усмонов тушди

77. Ўзгариш. "Қизилқум". Станисавлевич ўрнига Комолафе тушди

75. Огоҳлантириш. "Қизилқум". Игнатий Нестеров

73. ЗАРБА! Улуғбек Ҳошимов жарима майдони ичидан чамаси 14 метрлар масофадан зарба йўллади. Бироз ноаниқ

68-дақиқа. Мезбонлар пенальтилар тепаётган бўлса,меҳмонлар бурчак зарбаларини қаторлаштириб тепмоқда, аммо ҳозирча улардан наф чиқараолишмаяпти. Бу сафар ҳам стандарт вазиятдан кейин тўп Игнатий Нестеров дарвозасига боришни истамади.

66-дақиқа. ГОООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов пенальтидан унумли фойдаланди ва дублни расмийлаштирди. 

ПЕНАЛЬТИ! Ҳакам яна "Нефтчи" дарвозаси томон ўн бир метрлик жарима зарбаси белгилади.

64-минут. Ўзгаришлар! Шаҳзод Убайдуллаев ва Аббос Ғуломов ўрнига майдонга Ҳусниддин Ғофуров ҳамда Муҳсинжон Убайдуллаев туширилди.

"Қизилқум" футболчилари ҳакамдан рақиб вакилига кечиктирилган сариқ карточка кўрсатишини талаб қилишмоқда. Аммо Абдурашид Худойбергановнинг фикри бошқачароқ. 

59-дақиқа. Яна бир бор қарши ҳужумга қочиб кетган Темурхўжа жарима майдонигача етиб борди, аммо тўпни жамоасида сақлаб қола олмади. 

57-дақиқа. Фарғоналиклар яна тўп билан ва ҳужум уюштириш илинжида, аммо тартибли ҳимояланаётган "Қизилқум" бунга имкон қолдирмаяпти. 

55-дақиқа. "Нефтчи"нинг навбатдаги уриниши бесамар кетди. Қузиевнинг зарбасидан кейин тўп осмонларга учиб кетди. 

51-дақиқа. ГОООООЛ! Меҳмонлар жарима зарбаси "Қизилқум"нинг голи билан якунланди. Марказга яқин жойда тўп олиб қўйилди ва 2 нафар шериги билан қарши ҳужумга қочиб кетган Темурхўжа Абдухолиқов орадаги фарқни иккитага оширди. Александар Станисавлевичдан ассист.

48-дақиқа. Узоқ давом этган ҳужум ҳакамнинг ҳуштаги билан узилиб қолди. Ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганлиги маълум бўлди.  

Биринчи бўлим охирида бўлгани каби фарғоналиклар иккинчи таймни ҳам фаолроқ бошлашди. Жамоа яна бир бурчак зарбаси ишлаб олди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!


Шу паллада ҳакамнинг биринчи бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштаги янгради.

Зарбани Шаҳзод Убайдуллаев амалга оширди, аммо унинг уриниши кўнгилдагидек чиқмади.

45+2-дақиқа. Огоҳлантириш! Эркин Байдуллаевга сариқ картока кўрсатилди. 

45+1-дақиқа. Эркин Байдуллаев жарима майдончасига кириб кетаётган Дарко Станоевични қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44-дақиқа. Шуҳрат Муҳаммадиев қанотидан катта тезликда олдинга ўтди ва рақиб эътиборини ўзига қаратиб, тўпни шеригига узатганди, аммо жамоадоши уни тушунмади. Натижада тўп йўқотилди. 

41-дақиқа. Огоҳлантириш! Абдуллоҳ Олимов ҳакамга керагидан ортиқ гапириб, эътироз билдиргани учун сариқ карточка ишлаб олди.

40-дақиқа. "Нефтчи" катта куч билан рақиб ҳимоясига босим уюштирмоқда. 

38-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўпга ета олмаган Бобурбек Йўлдошев рақибни майдонга қулатди ва ҳакам унга дарҳол карточка кўрсатди. 

36-дақиқа. Ҳисобда орқада қолаётган "Нефтчи" энди рақибнинг ҳимояси заиф нуқтасини излаш билан оввора. 

33-дақиқа. Узатмадаги ноаниқлик сабаб "Қизилқум"нинг ҳужуми узилиб қолди. Машҳур Муҳаммаджонов тўпни ўйинга киритиб беради.  

31-дақиқа. Мирзохид Ғофуров қанотдан олдинга ўтаётганини Абдуллоҳ Олимов кўрди ва тўпни узатди, бироқ Ғофуров тўпга ета олмади. Акс ҳолда хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. 

29-дақиқа. Тўп олдида Александар Станисавлевич, зарба ва ГОООООЛ! "Қизилқум" ҳисобда олдинга чиқиб олди. 

28-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Олег Зотеевга нисбатан фол учун пенальти бегиланди. Эслатиб ўтамиз, "ВАР" йўқ, яъни қарор ўзгармайди.  

24-дақиқа. Ҳимоячи таваккал қилмай, тўпни майдон ташқарисига йўллади. Бурчак зарбасидан меҳмонлар бу сафар ҳам наф чиқара олишмади. 

23-дақиқа. Мезбонларнинг ҳужуми якунига етмай қолди. 

22-дақиқа. "Қизилқум" футболчилари рақибнинг тезкор ҳужумини тўхтатиб қолишди, қўшимчасига ҳакам фарғоналиклар қоидани бузишди деб ҳисоблади.

18-дақиқа. "Нефтчи" яна бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Узатмадан кейин бош билан йўлланган зарба хавфли чиқмади.   

16-дақиқа. Тўп майдон марказига яқин ҳудудда, у жамоадан бу жамоага ўтиб юрибди. 

13-дақиқа. "Нефтчи"нинг навбатдаги ҳужуми, Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

12-дақиқа. Узатмадан сўнг жарима майдончаси ичида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ Бобурбек Йўлдошев тўпни узоқлаштирди ва унга нисбатан фол ишлатилди. 

11-дақиқа. "Нефтчи" прессинг эвазига тўпни олиб қўйди ва беллашувдаги илк бурчак зарбасини ишлаб олди.  

10-дақиқа. "Қизилқум" вакиллари тўпни назорат қилишмоқда, аммо олдинга ўтишнинг иложи бўлмаяпти.  

8-дақиқа. Абдуллоҳ Олимов марказда рақиб ҳужумини ўтказиб юбормаслик учун тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам вазиятга яқин жойда турганди.  

6-дақиқа. Темурхўжа Абдухолиқов йиқилиб тушди ва қулай имкониятдан фойдалана олмади.

4-дақиқа. Марко Шаричнинг фаоллигидан кейин "Нефтчи" ўйиндаги илк зарбасини амалга оширди. Айнан легионер футболчи жарима майдонига ёриб кирди ва айлантириб тўпни дарвозага йўллашга уриниб кўрди, бироз ноаниқ. 

3-дақиқа. "Қизилқум" ўнг қанотдан рақиб ҳимоясини ёриб киришга уринмоқда.

Мезбонлар олдинга ўтишга уриниб кўришди, лекин ниятларига ета олишларига рақиб йўл қўймади. 

1-дақиқа. Учрашув бошланди! 

Ҳар икки жамоа асосий таркиб вакиллари майдонга тушиб келишмоқда. 



 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика