UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  36 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  172 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди Янгиликлар

"Сўғдиёна" 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнайди. "Машъал" плей-оффда ютқазди

Суперлиганинг плей-офф босқичи доирасидаги “Сўғдиёна” - “Машъал” учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 14-дақиқасида Санжар Рашидов жарима тўпини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. 16-дақиқада Раҳимжон Давронов "Машъал"ни голдан қутқариб қолди.

17-дақиқада Шоҳруз Норхонов бўш қолган дарвозани ишғол эта олмади. 18-дақиқада Элёр Орифов жиддийжароҳат олди ва уни тез ёрдам машинаси шифохонага олиб кетди.

38-дақиқада Шоҳруз Норхонов супергол муаллифи бўлди, у тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллади - 1:0.  

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

48-дақиқада Сернас Дарвидас дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

54-дақиқада Сардор Абдураимов рақибдан тўпни олиб қўйиб жарима майдони чизиғи устидан ноаниқ зарба йўллади. 

72-дақиқада Ойбек Нурматов катта тезликда жарима майдонига кириб бориб дарвозани ишғол қилди - 3:0.

78-дақиқада Сардор Қулматов Асил Бегимқуловни қўли билан тортиб қолгани учун "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрли жарима тўпини Сардор Раҳмонов аниқ амалга оширди - 3:1. 

Учрашувда "Сўғдиёна" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва 2019 йилда ҳам Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди. 


ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” - “Машъал” 3:1
Ҳакамлар
: Шерзод Қосимов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Элдор Турсунов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шоҳруз Норхонов 38, - 1:0. Сернас Дарвидас 48, - 2:0. Ойбек Нурматов 72, - 3:0. Сардор Раҳмонов 79 пенальти, - 3:1.

"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 3.Сардор Раҳмонов, 4. Асил Бегимкулов, 6.Сардор Абдураимов, 9. Абдуллоҳ Олимов, 10. Ҳумоюн Муртазоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов (2. Зафар Акрамов, 55), 20. Ҳусниддин Алиқулов, 70. Акром Баҳриддинов (14. Воҳид Шодиев, 74), 80. Сирожиддин Қўзиев
Захира: 95.Шерзодбек Абдураимов, 8.Мирзакамол Камолов, 22. Бобур Қосимов, 28. Аҳрор Иноятов, 33. Шамсиддинов Муҳриддин, 60. Санжар Риҳсибоев, 99.Санжарбек Зокиров

"Сўғдиёна": 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 4. Элёр Орифов (28. Шаҳбоз Жўрабеков, 23), 10. Шохруз Норхонов, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, 70. Санжар Рашидов, 80. Сернас Дарвидас (39.Ойбек Нурматов, 61), 90. Милаш Симонович, 91. Никола Милинкович, 93. Ихтиёр Тошпўлатов (77. Иззатилла Абдуллаев, 70), 94. Нуриддин Ҳасанов
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 9.Сардорбек Азимов, 14.Сирож Мелиев, 27. Саҳоб Рашидов, 55. Шоҳжаҳон Ҳасанов, 99. Нурилло Тўхтасинов

Огоҳлантиришлар: Акром Баҳриддинов 66, Воҳид Шодиев 75, Сардор Қулматов 78, Никола Милинкович 87.


Рейтинг: +20   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика