UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  4 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  3 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

Суперлига. Ўзбек "Эль Классико"сида "Нефтчи" "Пахтакор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Ўзбек "Эль Классико"сида "Нефтчи" "Пахтакор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Coca Cola Суперлигаси  15-тур

Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 20:00

"Пахтакор" – "Нефтчи" 0:1

Голлар: Диёржон Туропов 70'

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойберганов

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 4.Достонбек Турсунов (20.Ҳожимат Эркинов 80'), 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10.Драган Черан (с), 19.Пшемислав Банашак (11.Пўлатхўжа Холдорхонов 73'), 27.Сардор Собирхўжаев (8.Азиз Турғунбоев 70'), 28.Диёр Холматов, 30.Мэтью Стинворден, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Дилшод Саитов (17.Достон Ҳамдамов 80')

Захира: 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 9.Михал Кухарчик, 23.Шерзод Аъзамов, 55.Муҳаммадали Абдумажидов

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (70.Аббос Ғуломов 69'), 13.Лутфулла Тўраев (с) (40.Бачана Арабули 69'), 19.Мирзохид Ғофуров (23.Диёр Туропов 69'), 20. Анвар Ғофуров (26.Олексей Ларин 23'), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Георгий Никабидзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Томислав Мрчела, 11.Иззатилла Абдуллаев, 17.Абдуллоҳ Олимов, 77.Билолхон Тошмирзаев

Огоҳлантиришлар: Умар Адҳамзода 79', Диёржон Туропов 79', Аббос Ғуломов 82'

Четлатиш: Максим Шацких 52' ("Пахтакор" бош мураббийи)



90+8. Ўйин якунланди!

90+4. Сал қолса Туропов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, "шерлар" ҳимоячиси фаол ҳаракат қилиб, тўпни биринчи "илиб кетди".

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

88. Азизбек Турғунбоев гол урди, бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилгани маълум бўлди.

78. Қувватов!!! Нималар қилмоқда??? Сал қолса "Нефтчи" рақиб дарвозабони тўпни қўлидан чиқариб юбориши натижасида иккинчи голини уриши мумкин эди.

76. "Пахтакор" эндиликда ҳужумларни кўпайтиришмоқда. 

74. Тошкентликлар гол ўтказиб юборгандан сўнг қандай ҳаракат қилади? Кузатамиз.

Туроповнинг дарвоза томон ерлатиб берган зарбаси рекошетга учраб дарвоза тўридан жой олди!

70. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! Диёржон Туропов учрашувда ҳисобни очди!

64. Water time

60. Баҳснинг 1 соати ортда қолди, ҳозирча ҳисоб 0:0. Олдиндаги ярим соатдан кўпроқ вақт мобайнида қандай ўйин кўрамиз, қизиқ...

52. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацкихга қизил карточка кўрсатилди!

50. Банашак ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллай олмади, "Нефтчи" ҳимоячиси ажойиб ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.

48. Банашак ва Убайдуллаев тўқнашиб кетишди. Муҳсинжон майдонга қайтди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Алижоновнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

38. Диёр Холматовнинг дарвоза томон тепган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

36. Жарима зарбасидан узатилган тўпни дастлаб "Пахтакор" ҳимоячиси қайтарди, фарғоналик футболчи бош билан зарба берди, ушбу зарба аввал дарвоза устунига теккан бўлса, Қувватовнинг ҳаракати хавф бартараф этилишига сабаб бўлди.

34. Ҳозиргача бўлган жараёнларни ҳисобга олганда, ҳужумлар ташкил қилиш борасида "Нефтчи" футболчилари фаол.

30. Ўйин темпи бошидагига қараганда бироз тушди. Жамоалар асосан майдон марказида ўйин ўтказмоқда.

23. Water time

23. Шароф Муҳитдиновнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.

20. Ўйин темпи юқори. Жамоалар ҳақиқий футбол ўйнашмоқда.

12. Ҳаволатиб узатилган тўпни Черан бош билан дарвозага йўллади, бироқ аниқ бўлмади.

9. Никабидзе ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ тўп анча ноаниқ кетди.

5. Фарғоналиклар майдонда прессинг уюштирмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув 20:00 да бошланади. 

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика