UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  2 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  1 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  2 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  20 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  21 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  113 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   26 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   13 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0

Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи”га учта гол урди Янгиликлар

Суперлига. “Пахтакор” “Нефтчи”га учта гол урди

Теглар :  ПахтакорНефтчи
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижаси ва энг муҳим вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

 Ўйин бошланди. 20-дақиқада Безерранинг жаримадан тепган тўпини Мирний майдон ташқарисига чиқариб юборди. 24-дақиқада Акмал Шораҳмедовнинг кучли зарбасини ҳам Мирний қайтарди, қайтган тўпни Исмоил Гонсалвеш осмону фалакка тепиб юборди.

45-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Жасур Яхшибоевнинг пасидан сўнг Исроилов  кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди - 1:0.

Иккинчи тайм бошида Марко Симич Машариповнинг тўп узатишидан сўнг боши билан дарвозани ишғол қилди - 2:0.

54-дақиқада Акмал Шораҳмедов тўпни ўз дарвозабонига узатди, Суюнов тўпни қўлига олди. Ҳакам жарима майдони ичидан эркин зарба белгилади. Берилган зарба жонли деворга тегиб қайтди.

63-дақиқада Жалолиддин Машарипов гол урди, унга тўпни Исмоил Гонсалвеш узатганди - 3:0. 

Ўйинда 3:0 ҳисоби қайд этилди.


20:00 - “Пахтакор” – “Нефтчи” 3:0  
31 март 2018. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: К. Смирнов (Қарши)
Комиссар: Р. Черников
Гол: Абдужамол Исроилов 45 автогол, - 1:0. Марко Симич 47, - 2:0 (Жалолиддин Машарипов). Жалолиддин Машарипов 63, - 3:0 (Исмоил Гонсалвеш)
“Пахтакор” – Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов (Фарруҳ Сайфиев, 66), Камолиддин Тожиев, Марко Симич, Владимир Козак, Ростин Гриффитс, Азим Аҳмедов (Дилшод Раҳматуллаев, 84), Жасур Яхшибоев, Тиаго Безерра (Жамшид Искандеров, 86), Жалолиддин Машарипов, Исмоил Гонсалвеш
Захира: Александр Лобанов, Баҳром Абдураҳимов, Жасурбек Ҳакимов, Достон Иброҳимов, Шерзод Аъзамов, Станислав Андреев,

“Нефтчи” - Виталий Мирний, Искандар Шойқулов (Жалил Кимсанов, 46), Суннатилла Эрматов (Элёр Мамасолиев, 76), Отабек Аҳмаджонов (Абдураҳмон Абдулҳоқов, 54), Аббосбек Махсталиев, Абдулазиз Юсупов, Ҳусниддин Ғофуров, Абдужамол Исроилов, Даврон Маматов, Аваз Агалиев, Достон Турсунов (с)
Захира: Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов,  Анвар Бердиев,  Аброр Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев, Алишер Саматов

Огоҳлантиришлар: Достон Турсунов 19, Акмал Шораҳмедов 21, Жасур Яхшибоев 90.


Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика