UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17"Қўқон-1912" - АГМК учрашувидаги гол ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  0 18:00Coca Cola Суперлига. "Металлург" - "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  65 17:37"Ювентус" ва "Барселона" "янги Погба" учун курашади  1 17:13"Зальцбург" мураббийи Марш: "Атлетико" "Локомотив" билан ўйин услуб бўйича фарқ қилмайди, фарқ ўйинчиларнинг даражасида"  1 16:54Coca Cola Суперлига. "Қўқон-1912" ўз уйида АГМКдан устун келди  71 16:37Карикатура: Сўнгги класикога аталган сўнгги карикатура  4 16:14"Арсенал" 2003/04 йилги мавсумда қандай таркиб билан ўйнаган?  5 16:00Жанлуижжи Доннарумма "Милан"нинг янги афсонаси бўла оладими?  1 15:55"Милан" қишда Мауро Икардини ортга қайтаришга уриниб кўради  2 15:35Лука Модрич: "Олтин тўп"ни Хорватия билан Жаҳон чемпионатидаги ғалабага алмаштирган бўлардим"  11 14:55Суҳроб Нуруллоев: “Суперлигага чиқишимиз учун ҳар қандай жамоага қарши ўйнай олишимиз лозим”  2 14:35Болалар футболи. Тошкент 2008 Ўзбекистон кубоги соҳиби  1 14:21Алли "Тоттенхэм"нинг "Бёрнли"га қарши ўйини учун қайдномасига кирмади  5 13:44Равшан Эрматов Саудия Арабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди  11 13:10France Football ўқувчилари Рамосни футбол тарихидаги энг кучли ҳимоячи деб топишди  37

Суперлига. "Пахтакор" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди, Сергеевдан дубль Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" "Навбаҳор" устидан иродали ғалабага эришди, Сергеевдан дубль

2020 йилги Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

1.ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

Дастлабки дақиқаларда жамоалар ҳужум ташкил қилиб, гол уришга интилишди. 

"Навбаҳор"ни қўллаш учун стадионга келган минглаб мухлислар ажойиб муҳитни юзага келтиришмоқда.

12-дақиқада Аббос Ғуломовни йиқитгани учун Ҳожиакбар Алижонов огоҳлантирилди. Бу 2020 йилги Суперлигада дастлабки сариқ карточка бўлиб тарихга кирди.

18-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Сайфиевнинг ҳаводан узатган тўпини Черан боши билан дарвозага аниқ йўллади, Ўткир Юсупов ажойиб сейв намойиш этди, қайтган тўпни Сергеев яна дарвозага тепди, бу сафар ҳам Юсупов ўз ўрнида! 

21-дақиқада Исоқжонов огоҳлантирилди.

"Навбаҳор"нинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш олмоқда, аммо голга тортадиган вазият содир бўлганича йўқ.

ГОООООООООООООООООООООООООООООООООЛ! 26-дақиқада Иван Соловьёв гол урди - 0:1.  Бу вазиятда Аббос Ғуломовнинг ажойиб пасини алоҳида таъкидлаш лозим.

33. Азиз Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди. 

Иван Соловьёвнинг урган голини сайтимизнинг телеграмдаги расмий каналида томоша қилиш мумкин.

45. "Навбаҳор" жарима майдонига узатилган тўпни Юсупов эгаллаб олди. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! 45+3-дақиқада Исломбек Исоқжонов иккинчи марта сариқ карточка олди ва майдонни тарк этди. 


Иккинчи тайм бошланди.

ГОООООООООООООООООООООООООЛ! 51-дақиқада Чераннинг узатган тўпини Игорь Сергеев дарвозага йўллади - 1:1. 

"Навбаҳор" 10 киши бўлиб қолгач, бироз шашти тушиб қолгандек. "Пахтакор" эса сондаги устунликдан фойдаланмоқда. 

Стадионга келган "Навбаҳор" мухлислари ҳакам шаънига "яхшигина саломлар" йўллашмоқда. 

68. "Пахтакор"да ўзгариш, Собирхўжаев ўрнига Эрен Дердийок тушди. Швейцариялик футболчининг Суперлигадаги дебюти.

70. "Навбаҳор" жарима тўпига эга бўлди, Турғунбоевнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди. 

ҚИЗИЛ КАРТОЧКА! 78. Егор Кримец иккинчи марта сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. 

83. "Пахтакор"да яна ўзгариш, Достонбек Ҳамдамов ўрнига Асадбек Собиржонов тушди

85. Анзур Исмоиловдан ажойиб аниқ зарба, Ўткир Юсуповдан ундан ҳам ажойиб сейв! 

ГООООООООООООООООООЛ! 89. Игорь Сергеев дублини расмийлаштирди - 2:1.  

Учрашувда "Пахтакор" "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.



"Пахтакор" – "Навбаҳор" 2:1 (0:1)
27 февраль 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Рустам Лутфуллин
Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов

Голлар: Иван Соловьёв 26, - 0:1 (Аббос Ғуломов). Игорь Сергеев 51, - 1:1 (Драган Черан). Игорь Сергеев 89, - 2:1 (Анзур Исмоилов).

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Анзур Исмоилов, 15.Егор Кримец, 34.Фаррух Сайфиев, 27.Сардор Собирхўжаев (77.Эрен Дердийок, 68), 20.Одилжон Ҳамробеков, 17.Достонбек Ҳамдамов (8.Асадбек Собиржонов, 83), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев (23.Шерзод Аъзамов, 90+1).
Захира: 35.Санжар Қувватов, 6.Алишер Салимов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 21.Аброр Исмоилов, 29.Владимир Козак, 92.Умар Эшмуродов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Азизбек Турғунбоев, 11.Исломбек Исоқжонов, 15.Обид Жўрабоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов.
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Ғиёсжон Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 17. Абдулхай Исмоилов, 18. Сардор Теляков, 33. Тоҳир Шамсиддинов, 94. Анвар Ҳожимирзаев, 95. Забиҳилло Ўринбоев.

Огоҳлантиришлар: Ҳожиакбар Алижонов 12, Исломбек Исоқжонов 21, Иван Соловьёв 29, Егор Кримец 33, Сардор Собирхўжаев 41, Эрен Дердийок 72, Хуршидбек Мухторов 82, Ўткир Юсупов 89, Фаррух Сайфиев 90+4.

Четлатиш: Исломбек Исоқжонов 45+3 (2СК), Егор Кримец 78 (2СК).


Пахтакор

Игорь Сергеев - 51', Игорь Сергеев - 89'

Суперлига. 1-тур

27/02/2020, 16:00

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Иван Соловьёв - 26'

Бош ҳакам: Илгиз Танташев

45'
90'
12'  Хожиакбар Алижонов
33'  Егор Кримец
41'  Сардор Собирхўжаев
51'  Игорь Сергеев
51'  Драган Черан
68'  Сардор Собирхўжаев (Эрен Дердийок)
72'  Эрен Дердийок
78'  Егор Кримец
83'  Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов)
89'  Игорь Сергеев
89'  Анзур Исмоилов
90'  Игорь Сергеев (Шерзод Аъзамов)
90'  Фаррух Сайфиев
21'  Исломбек Исоқжонов
26'  Иван Соловьёв
26'  Аббос Ғуломов
45'  Исломбек Исоқжонов
82'  Хуршидбек Мухторов




Рейтинг: +54   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика