UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Шмейхель "Селтик"да фаолиятини якунлаган Жо Харт ўрнини тўлдирди  0 00:29Маркос Льорентени кўриш учун салкам 10 минг км масофа босиб ўтган мухлис у билан учрашолмади  1 00:13Расман: Лени Йоро — "Манчестер Юнайтед" футболчиси!  1 23:52"Интер Майами" Месси иштирокида учинчи либосини намойиш этди  0 23:35Расман: Гринвуд — "Марсель" футболчиси!  0 23:13Норчаев дубль қайд этган баҳсда Ўзбекистон ОТЖ Янги Зеландияни мағлубиятга учратди  9 22:51"Реал Мадрид" "Ал Насср" футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Сити" "Жирона" футболчисини таркибга қўшиб олди  6 22:14Расман: Микаутадзе — "Лион" футболчиси!  2 21:57Мбаппе "Реал"даги рақамини ўзгартирмоқчи  9 21:30Эшитдик-да! "Бунёдкор" хорватиялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  7 21:03"Барселона"нинг 20 ёшли дарвозабони ҳаммомда вафот этди  10 20:46ОКМК Беларусь клуби билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  7 20:29Ҳамдаллаҳ Саудиянинг бошқа клубига ўтиш арафасида турибди  3 20:12Назорат учрашуви. "Олимпик" "Металлург"ни мағлубиятга учратди  4

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" билан жанговар дуранг ўйнади. Чемпионлик масаласи келгуси турларга қоладиган бўлди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф" билан жанговар дуранг ўйнади. Чемпионлик масаласи келгуси турларга қоладиган бўлди

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

Суперлига. "Пахтакор" - "Насаф" 1:1

Голлар:  Шерзод Насруллаев 27', Ҳожимат Эркинов 79'

"Пахтакор": 36. Павел Павлюченка, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Одилжон Хамробеков (с), 8. Азизбек Турғунбоев, 17. Достонбек Ҳамдамов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов 55'), 19. Пшемислав Банашак (10. Драган Черан 55'), 20. Хожимат Эркинов, 27. Сардор Собирхўжаев (77. Дилшод Саитов 68'), 28. Диёр Холматов, 88. Шахзод Азмиддинов.

Захира: 35. Санжар Қувватов, 4. Достонбек Турсунов, 6. Муҳаммадали Ўрунов, 23. Шерзод Аъзамов, 30. Матью Стенворден, 40. Кими Мерк.

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдираҳматов (10. Андрес Чавез 90+1'), 9. Жавоҳир Сидиқов (77. Ойбек Бозоров 57'), 18. Баҳром Абдураҳимов, 19. Матеус Лима (17. Суҳроб Нуруллоев 73'), 34. Шерзод Насруллаев (21. Дониёржон Нарзуллаев 90+1'), 88. Марко Станоевич (99. Азизбек Амонов 57'), 92. Умарбек Эшмуродов (с).

Захира: 54. Адҳамжон Мусулмонов, 25. Бекжон Раҳматов, 32. Зафар Ҳакимов, 36. Азизжон Аҳроров.

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой 36', Жавоҳир Сидиқов 56', Ғолиб Ғайбуллаев 81'


90+4. Ўйин якунланди!

90+2. Азизбек Омоновнинг зарбаси ноаниқ бўлди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Пўлатхўжанинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

86. Сўнгги дақиқалар шунчаки "ёнмоқда"! Ҳар икки жамоа ҳам тўп олиши биланоқ ҳужумга интилмоқда.

81. "Насаф" энди фаолликни оширмоқда. 

Алижоновнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб узатган тўпни Ҳожимат Эркинов дарвозага йўллаб гол урди!

79. ГОЛ! Эркинов ҳисобни тенглаштирди!

76. Ҳолматовнинг узоқ масофадан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

75, Тўп назорати бўйича устунлик: 65% - 35%

73. Лима Круз ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ...

70. "Пахтакор" майдоннинг рақиб дарвозаси жойлашган қисмида фаоллик кўрсатмоқда, бироқ ҳужумлар хавфли тус олмаяпти.

62. Азиз Турғунбоевнинг чап қанотдан ерлатиб берган узатмасини рақиб ҳимоячиси оёқлари учи билан майдондан чиқариб юборди.

54. Алижоновнинг зарбасини Лима Круз боши билан қайтарди.

52. Зафармуродв ва Ҳожимат ўзаро тортишиб қолди.

50. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини "Насаф" ҳимоячилари қайтариб юборди.

47. Достон Ҳамдамов рақиб жарима майдончасида йиқилди, ҳакам ҳеч нарса бўлмаганини маълум қилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди!

45+2. Яна бир зарба Ҳожимат Эркиновдан! Дарвозабон ушлаб олди...

45+2. Диёр Холматовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

38. Диёр Холматовнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

35. Ҳаводан узатилган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев ортга қайтариш умидида бош билан зарба берди, аммо тўп "Насаф" дарвозасига кириб кетишига бир баҳя қолди...

34. Тўп назорати бўйича: 51% - 49%

30. Гол ўтказиб юборгач "шерлар" янада фаоллашди. Жамоанинг ҳужумлари сони ошмоқда. 

Зафармурод Абдираҳматовнинг узатмасидан сўнг мезбонлар жарима майдончасида палапартишлик юзага келди, тўпга эгалик қилган Насруллаев дарвозага тўпни йўллади ва гол урди!

27. ГОЛ! Шерзод Насруллаев учрашувда ҳисобни очди!

25. Баҳсда мезбонлар анча фаол. 

19. Турғунбоевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

17. Достон Ҳамдамов ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон қайтарди!

16. "Пахтакор"нинг қатор ҳужумлари хавфли тус олмаяпти. 

7. Ўйин кутилганидек қизғин бошланди. Икки жамоа ҳам тўпга эга чиқиши биланоқ ҳужумга ўтмоқда.

3. "Шерлар" дастлабки дақиқаларда тўп назоратини ўз қўлига олиша интилмоқда, меҳмонлар эса прессингда фаол.

1. "Йил ўйини" бошланди!

- Учрашув 18:15 да бошланади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика