UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  18 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  5 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  34 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  18 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  4 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6

Суперлига. Ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган гол, қизил карточка ёхуд "Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. Ўйиндан ташқари ҳолатдан урилган гол, қизил карточка ёхуд "Пахтакор" "Металлург"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди.

Шу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.


ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ - 2:1
2 апрель 2021 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Далер Тиллоев, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Александр Давиденко

Голлар: Эрен Дердийок 23, - 1:0 (Сардор Рашидов). Шароф Муҳитдинов 36, - 2:0. Зоҳид Абдуллаев 45+3, - 2:1.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 57), 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев, 9.Эрен Дердийок (5.Анзур Исмоилов, 71), 10.Драган Черан, 15.Егор Кримец, 19.Шароф Муҳиддинов (21.Аброр Исмоилов, 57), 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 17.Шерзод Темиров, 18.Ҳожимат Эркинов.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Одилбек Абдумажидов, 8.Саламат Қуттибоев, 14.Аброрбек Тошқўзиев, 15.Зоҳид Абдуллаев (11.Иван Нагаев, 77), 21.Камолиддин Тожиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 27.Ихтиёр Тошпўлатов (34.Евгений Макеев, 86), 28.Станислав Андреев, 55.Акбар Исматуллаев, 98.Дамир Темиров (48.Дилшод Раҳматуллаев, 83).
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 7.Дониёр Нарзуллаев, 30.Андрей Шипилов, 43.Даврон Анваров.

Огоҳлантиришлар: Камолиддин Тожиев 27, Саламат Қутибоев 54, Санжар Қувватов 90, Драган Черан 90+4.

Четлатиш: Егор Кримец 70.



ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Металлург" 2:1

90+4. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Драган Черан симуляция учун сариқ карточка олди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди

90. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Санжар Қувватов

86. Ўзгариш. "Металлург". Тошпўлатов ўрнига Макеев туширилди

84. ЗАРБААА! Драган Черан жарима майдони ичидан зарба берди, тўп устун ёнидан ўтиб кетди!

83. Ўзгариш. "Металлург". Темиров ўрнига Раҳматуллаев туширилди

81. ЗАРБААА! Чап қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Черан бош билан дарвозага аниқ йўллади, Лобанов ўз ўрнида! 

79. ЗАРБААА! Иван Нагаев зарба берди, бироз ноаниқ

77. Ўзгариш. "Металлург". Абдуллаев ўрнига Нагаев туширилди

71. Ўзгариш. "Пахтакор". Эрен Дердийок ўрнига майдонга Анзур Исмоилов тушди.

70. ЧЕТЛАТИШ! Қувватовга зарба бериб юборган Абдумажидовни туртиб юборгани учун Егор Кримец майдондан четлатилди. 



69. УХХХ! "Металлург" зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди, Қувватов тўпни эгаллаб олган чоғда рақиб унга қўполлик қилди

66. ЗАРБАААА! Драган Чераннинг зарбасидан сўнг Лобанов тўпни қийинчилик билан қайтарди!

65. ЗАРБААА! "Металлург" жарима зарбасига эга бўлди. Акбар Исматуллаевнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди!

58. ЗАРБААА! Рашидовнинг зарбасидан кейин Лобанов тўпни қайтарди

57. Ўзгариш. "Пахтакор". Муҳиддинов ўрнига Аброр Исмоилов, Алижонов ўрнига Йўлдошев туширилди

54. Огоҳлантириш. "Металлург". Саламат Қутибоев

52. УХХХХ! Санжар Қувватов жамоасини муқаррар голдан қутқарди! Қутибоев ва Абдумажидовнинг зарбаларини қайтарди Қувватов!

50. ЗАРБАА! Черандан хавфли зарба, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

46. Иккинчи тайм бошланди!




45+3. ГОООООООООООООООООЛ! 2:1. Абдуллаевнинг зарбасини Қувватов қайтарди, аммо қайтган тўпга биринчи бўлиб Абдуллаев етиб борди ва дарвозани ишғол қилди - 2:1. 




45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБАА! Дердийокнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

44. "Пахтакор"да яна бир жарима зарбаси, дарвозагача чамаси 25 метрлар бор

39. УХХХ! Қувватовдан сейв! Темировнинг дарвозага йўллаган зарбаси, рикошетдан сўнг кириб кетаётган тўпни Санжар қайтарди

36. ГООООООООООООООООООЛ! Шароф Муҳитдинов! 2:0. Шарофнинг 30 метрлардан жаримадан тепган тўпи рикошет ҳолатида дарвозага бориб тушди




27. Огоҳлантириш. "Металлург". Камолиддин Тожиев


23. ГООООООООООООООООООООООЛ! ЭРЕН ДЕРДИЙОК 1:0. Рашидовнинг узатмасидан кейин Эрен бирга-бир вазиятда Лобановни доғда қолдирди. Рашидовга тўп узатилаётганда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди



19. Эрен Дердийок майдон марказида Тожиев билан тўқнашиб кетди ва шифокорлар ёрдамига муҳтож

17. "Металлург" бурчак тўпига эга бўлди, тўп узатилганидан кейин ҳужумда қоида бузилди

14. ЗАРБА! Сардор Рашидов жарима тўпини амалга оширди, Лобанов ўз ўрнида!



13. УХХ! Алижоновнинг узатмасидан кейин Дердийок боши билан ноаниқ зарба йўллади!

10. Яна меҳмонларнинг ҳужуми, Қутибоевнинг тўп узатишига шериклари ета олмади

8. УХХ! Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Черан яқин масофадан аниқ зарба бера олмади

5. ЗАРБАА! Саламат Қутибоевнинг зарбасини Қувватов қайтарди!

1. Ўйин бошланди!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика