Суперлига. "Пахтакор" - "Динамо" баҳси санаси ҳам ўзгарди

Tolibjon Qosimov
11 сен 2024, 12:11
Суперлига 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Динамо" ўйини 17 октябрь куни эмас, 6 октябрь куни бўлиб ўтади.

Мазкур масалада икки клуб ўзаро келишувга эришди ва мазкур келишув Лига режаларига салбий таъсир кўрсатмаслиги инобатга олинди.

Суперлига. "Динамо" — "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди

"Пахтакор" 21 октябрь куни Элит Чемпионлар лигаси доирасида "Ал Шорта" меҳмони бўлади. Сафардаги учрашув олдидан клуб тақвимни енгиллаштириш таклифини киритди. "Динамо" эса бунга монелик қилмади.

5 октябрь куни Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. 7 октябрда эса ФИФА кунлари старт олади. "Пахтакор" ва "Динамо" кубок финалига йўл олмагани, уларга 6 октябрь санасида ҳам расмий учрашув ўтказиш имкониятини беради.


Ўзбек "Эл Классико"си ва "Навбаҳор" - "Насаф" баҳси қачон ўтказилади? Суперлиганинг сентябрь ойи тақвими

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfl.uz