UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  0 16:25Суперлига. "Сурхон" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 16:23"Бухоро" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  6 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  14 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  10 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  43 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5

Суперлига. Охирги тўртта турда ғалаба қозонмаган клублар Янгиликлар

Суперлига. Охирги тўртта турда ғалаба қозонмаган клублар

Теглар :  Суперлига
Жаҳон чемпионати якунига етаётган паллада ва ундан сўнг Суперлигада ҳозирча тўртта тур учрашувлари ўтказилди.

Жаҳон чемпионати сабаб Суперлигада танаффус берилган пайт клублар ўртоқлик учрашувлари ўтказиш билан машғул бўлишди, шунингдек ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олишди. Лекин охирги тўртта турда умуман ғалабага эришмаган клублар ҳам бўлди. Булар - "Насаф", АГМК, "Нефтчи" ва "Бухоро".

"Насаф" сўнгги бор 12-турда ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганди. Шундан сўнг бу жамоа бешта ўйин ўтказиб, уч бор дуранг қайд этди ва икки марта имкониятни бой берди. "Насаф" ҳар бир ўйинда ҳаракат қиляпти-ю, лекин ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор" билан "Қизилқум"ни ҳам мағлуб эта олмади. Бекободда эса 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб якунда 2:2 ўйнади. Бундан ташқари, Бухоро ва Тошкентда кечган баҳсларда имкониятни бой берди. Натижада "Насаф" 20 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринга тушиб қолди.

Тошкент вилояти жамоаси АГМКнинг ҳам ҳозирча ишлари беш эмас. Жамоада бош мураббий ўзгаргани билан ҳозирча бунинг самарасини кўрмаяпмиз. Негаки АГМК охирги тўртта ўйиндан учтасида мағлуб бўлди. Жамоа фақат ўз майдонида "Нефтчи" билан дуранг қайд эта олди, холос. Агар "Нефтчи" имкониятлардан тўлиқ фойдаланганида шу куни Олмалиқдан уч очко билан қайтиши ҳам мумкин эди. Бахтиёр Ашурматов келганидан бери АГМК ғалабага эришгани йўқ. Учта мағлубият эса "Пахтакор", "Локомотив" ва "Қўқон-1912" билан кечган ўйинларда рўй берди.

Мавсум бошидан бери ғалаба нималигини билмай келаётган "Нефтчи" қайсидир жиҳатдан ўтган йилги "Обод"ни эслатиб юборяпти. "Обод"-ку ўтган мавсум сафарда "Бухоро" ва ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб эта олганди, лекин ўзининг шонли тарихига эга "Нефтчи" охирги икки йил жуда қийин вазиятга тушиб қолди. "Нефтчи" ҳар турда ютишга ҳаракат қиляпти-ю, лекин муҳим паллада омадсизлик панд бериб қўйяпти. Масалан, АГМК ва "Бунёдкор"га қарши ўйинларда шундай ҳолат рўй берди. Бу иккита баҳсни "Нефтчи" ёмон ўтказмади, жамоа бор кучи билан ҳаракат қилди. Фарғоналиклар охирги тўртта турда учта дуранг ва бир мағлубият қайд этишди.

Жаҳон чемпионатидан кейин "Бухоро"ни ҳам таниб бўлмай қолди. Барча "Ўзбекнефтегаз" компанияси қарамоғидаги клублар каби "Бухоро"да ҳам "қора кунлар" бошланганга ўхшайди. Зеро, жамоа ўз майдонида "Насаф"ни енганидан бери кейинги тўртта учрашувда ғалаба қозона олмади. "Бухоро"нинг айниқса сафарда "Сўғдиёна"дан 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиши ҳамда ўз майдонида "Нефтчи" билан 0:0 ўйнаши кутилмаган ҳол бўлди. "Бухоро" бу йил 5-турдан бошлаб 9-тургача қаторасига тўртта ўйинда ғалабага эришганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев шогирдлари "Пахтакор", "Нефтчи", АГМК ва "Қизилқум" клубларидан устун келганди. Аммо ҳозир ўша жамоадан асар йўқдек.

Х.Холиқов.  

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика