Суперлига. ОКМК ўз тарихида илк маротаба кумуш медалларни қўлга киритди

Оқил Абдубарноев
30 ноя 2024, 17:10
Шу пайтга қадар олмалиқларнинг энг яхши натижаси бронза медали ҳисоблаган.

Олмалиқнинг ОКМК клуби Ўзбекистон Суперлигасининг 2024 йилги мавсуми якунларига кўра, 2-ўринни қўлга киритиб, кумуш медаллар соҳибига айланди.

Миржалол Қосимов шогирдлари сўнгги турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, ўз ўрнини сақлаб қолди.

Тошкент вилояти жамоасининг ҳозирга қадар энг яхши натижаси 3-ўрин ҳисобланиб, клуб 2020 ва 2021 йилги мавсумларда бронза медалларига эга чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›